драка

Андижонда бир гуруҳ шахслар жанжали пичоқбозликка айланиб кетди

320
(Янгиланган 18:40 22.09.2020)
Жанжалга пул олди-берди масаласи сабаб бўлган. Икки фуқаро “рақибларига” ўткир тиғли жисм билан турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Андижонда безорилик содир этишда гумонланувчи икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 17 сентябрь куни Марҳамат тумани “Қўрғонча” МФЙдаги Қўрғонча кўчасида содир бўлган. 39 ёшли М.О. ва 31 ёшли Б.О.лар бир бўлиб, муқаддам ўрталарида бўлиб ўтган пул олди-берди масаласида 54 ёшли М.Д., 31 ёшли Ж.Д. ва 17 ёшли Ж.Р.лар билан ўзаро жанжаллашишган.

Ҳеч бир сабабсиз қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан уларга турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

Ҳодиса жойидан 2 дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

М.О. ва О.Б. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

320
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

542
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

542
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

468
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

468

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

34
(Янгиланган 10:06 23.10.2020)
Бир неча кун олдин можаро уюштирган Uzbekistan GTL компанияси ишчилари аслида узоқ вахта тартиби ҳамда сифатсиз овқатдан норози бўлишган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Энергетика вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қашқадарё вилояти ҳокими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL компанияси ишчилари билан учрашиб уларнинг талабларини тинглашди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering

Эслатиб ўтамиз, 21 октябр куни ушбу компания ишчилари томонидан можаро содир этилган, норозилик белгиси сифатида офисларининг ойналини синдириб, компания мулкига зарар етказишган эди.

Ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлишича, улар биринчи навбатда карантин шароитида 40-45 кун объектдан чиқмай ишлаш тартиби ўрнатилганидан норози бўлишган.

Иккинчидан, ишчилар ошхонадаги узун навбат ва овқат сифатидан ҳам норози бўлишган.

Ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилган ойлик маошларигтгш ўз вақтида тўлаш муаммоси – ўз тасдиғини топмади. Ишчилар маошлар ўз вақтида тўланаётганини тасдиқлашди.

Ишчилар “ENTER Engineering” компанияси раҳбарияти, вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдиришди.

 – Бу учрашув туфайли биз илк бор илгари ҳеч кўрмаган лойиҳа ва компания касаба уюшмаси раҳбарлари билан юзма-юз учрашдик, - деб қайд этишди оддий ишчилар.

Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокими санитария ва эпидемиология чораларига риоя қилган ҳамда ва ПЦР таҳлилини ўз вақтида топширган - қатъий карантин чораларининг бекор қилиниши маъқулланди.

Шунингдек, корхонада йиғилиб қолган норозиликларни ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркибига ҳокимият ва бошқарувчи компания, энергетика вазирлиги, вазирлиги ва Ўзбекнефтгаз вакиллари киритишга келишиб олинди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering
34