Жиззахда фуқаро собиқ хотини ва қайнонасининг 267 минг долларини тунашни уюштирди

© Foto : PUBLIC DOMAINПродажа украшений. Архивное фото
Продажа украшений. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Уларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Жиззах шаҳрида фуқаро ўзининг танишлари билан собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасини тунашни уюштирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Босқинчилик 12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Халқобод маҳалласида содир этилган. 3 нафар ниқоб таққан йигитлар 48 ёшли Ф.М.нинг уй деворидан ошиб кирган. Жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Босқинчилар жабрланувчиларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

Улар уйдаги темир сейфни бузиб, 207 минг доллар, 3 дона тилла билакузук, 5 дона тилла узук, 2 дона тилла зирак, 2 дона тилла занжирни олиб чиқиб кетишган. Ф.М.га етказилган зарар 267 минг долларни ташкил қилди.     

Жабрланувчи бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган ва тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Разговор по телефону - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетди

Жумладан, пул ва тилла буюмлар борлигидан хабардор кишиларнинг жиноят рўй берган вақтда қаерда бўлганлиги аниқланди. Тилла тақинчоқлари сотилиши мумкин бўлган жойларга эътибор қаратилди. Ҳудуддаги видеокамералар тасвирлари ўрганилиб, муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Натижада турар жойда пул ва тақинчоқлар сақланаётганлигини Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида яшовчи 24 ёшли А.Х. яхши билгани аниқланган. Чунки у жабрланувчининг катта қизи билан бир муддат шаърий никоҳ асосида яшаган.

Собиқ куёв билан унинг тўрт нафар шериклари қўлга олинган. Аниқланишича, уларнинг барчаси муқаддам судланган. Босқинчиликда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи 27 ёшли С.Х., унинг 26 ёшли қўшниси Ш.Р., Тошкент вилояти Зангиота тумани “Назарбек” ҚФЙда яшовчи 25 ёшли А.А. ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида яшовчи, 25 ёшли А.У.лар иштирок этган.

Айбланувчилар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0