Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото

“Тошкентда рэперлар ўртасида ишкал” деб номланган видео бўйича расмий маълумот берилди

395
Интернетда Тошкентда бир гуруҳ ёшлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Видеода айримларининг қўлида пичоқ ва электрошокер борлигини кўриш мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоқларида тарқалган “Тошкентда рэперлар ўртасида ишкал” деб номланган видео бўйича расмий маълумот берди.  

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 15.30 ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. 

Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган ва текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

395
Женщина держит за руку ребенка

Сурхондарёда учинчи синф боласи қишлоқдоши томонидан зўрланди

629
Педофил 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. Онаизор "педофилга бу муддат кам, у қисқа фурсатда қамоқдан чиқиб келса, бизга яна зулм ўтказиши мумкин", деган ҳавотирда суд ҳукмидан норозилигини айтмоқда

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 11 ёшли ўғил бола қишлоқдоши томонидан зўрланган.

Мудҳиш ҳодиса жорий йил июнь ойида содир бўлган ва унга боланинг онаси ва қишлоқдош эркак ўртасидаги можаро сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Аёл ёлғиз она.

Онанинг айтишича, ҳодиса юз беришидан бир ой аввал аёл ва унинг бир қишлоқдоши ўртасида маиший сабабларга кўра, келишмовчилик юз берган. Ўшанда эркак аёлга қарата: "Ҳали шошмай тур, бир умр юзингни ерга қаратаман", дея дағдаға қилган.

Орадан бир ой ўтиб, дағдаға қилган эркакнинг амаки укаси - ёши тахминан 25 ёшларда бўлган йигит аёлнинг 3-синф ўғлини мактаб ҳожатхонасига судраб олиб кириб, зўрлаган.

Бола уйига йиғлаб келгач, ўғлининг ануси қонаб ётганини кўрган она зудлик билан касалхонага мурожаат қилган. Болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо у шифохонада олиб қолинмаган.

Аёлнинг айтишича, ҳозирда мактаб ўқувчиси жойида ўтира олмай қолган ва бир оёғи оқсайди, умуртқа қисми оғрийди.

Педофилияда гумонланаётган йигит устидан суд октябр ойида бўлиб ўтган. Мактаб ўқувчисини зўрлаган йигитни суд 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Жабрдийданинг онаси чиқарилган ҳукмдан норози. Аёл "педофилга бу муддат кам, у қисқа фурсатда қамоқдан чиқиб келса, бизга яна зулм ўтказиши мумкин", деган ҳавотирда.

629
Медицинские работники везут на каталке пациентку, доставленную бригадой скорой медицинской помощи, в здание карантинного центра в Коммунарке

Навоийда икки ўсмир ис газидан заҳарланиб вафот этди

120
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосан иситиш печлари ва буғ қозонлари дудбўронларининг носозлиги сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Навоий вилояти Навбаҳор туманида икки нафар вояга етмаган ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Ака-укалар коллеж талабаси бўлишган. Бахтсиз ҳодисага уйнинг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосан иситиш печлари ва буғ қозонлари дудбўронларининг носозлиги сабаб бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 22 октябр куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Остона қишлоғида иситиш қозони дудбўрони ичига ёз пайтида қушлар ин қуриши унинг носозлигига олиб келган. Натижада табиий газни чала ёниши кузатилиб, 4 нафар фуқаролар (хонадон соҳиби, унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди) нинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлган.

28 октябр куни ҳам Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбўрони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган. Натижада хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан куз-қиш мавсумида иситиш печлари ва қозонларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигига алоҳида эътибор беришни сўрайди.

120

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

541
Олимларнинг аниқлашларича, гарчи илгари ушбу минтақа доимо кўкаламзор бўлган, деб ҳисошган бўлсаларда, аммо миллионлаб йиллар олдин Марказий Осиё улкан саҳродан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олимлар Марказий Осиё (МО) жонсиз саҳрога айланиши мумкин, дея айтишмоқда, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Олимларнинг аниқлашларича, 34 миллион йил олдин иқлимнинг кескин ўзгариши минтақада экологик фалокатга олиб келган. Бу воқеа минтақанинг биологик хилма-хиллигини бир умрга ўзгартирган. Мўғулистон, Тибет ва Шимоли-Ғарбий Хитой озгина ўсимликлар ўсадиган кенг қурғоқ чўлларга айланган. Бу замин қарийб 20 миллион йил давомида шу ҳолатда бўлган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, худди шу сценарий тез орада такрорланиши мумкин.

Осиёдаги қазилма чангни ўрганиб чиққан олимлар, миллионлаб йиллар давомида Марказий Осиё саҳродан иборат бўлгани, бу ерда асосан майда кемирувчилар яшаган, деган хулосага келишди.

Илгари бу минтақа деярли ҳар доим ўрмонзор билан қопланган, ва фақат вақт ўтиши билан бу ерда бир нечта чўллар пайдо бўлган, дея ҳисобланар эди. Бироқ, янги тадқиқот муаллифларининг фикрича, минтақанинг ҳозирги ҳолати - бу акс-ҳаракатлар, яъни қурғоқ саҳролар ўсимлик билан қопланиши натижасидир.

Олинган натижалар минтақадаги биохилма-хиллик, қишлоқ хўжалиги ва инсон фаровонлиги келажаги учун жиддий оқибатлар тўғрисида маълумот бермоқда. Ўтмишдаги фактлар шуни кўрсатмоқдаки, агар чўллар кўпайишда давом этса, Марказий Осиё ҳеч қачон илк чўлланишдан олдин мавжуд бўлган ноёб биологик хилма-хиллигини тиклай олмайди", - дея изоҳ беради тадқиқот иши етакчи муаллифи Наташа Барболини.

Ушбу тадқиқотлар Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг Марказий Осиё тезда сайёрадаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатадиган прогнозларига мос келади, дея таъкидланган "Популярная механика" нашрида.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Карина Хорн дейдики, қачонлардир доминантлик қилган айрим ўсимликлар минтақада ҳали ҳам бор, аммо улар жуда камёбдир. Бу шундан далолат берадики, иқлимнинг тезликда ўзгариши популяциянинг ортга қайтмас ўзгаришига олиб келиши мумкинлигига ишора қилади, деб ҳисоблайди аёл.

541