В Бухарской области сгорел прицеп с хлопком

Бухорода пахта ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетди

158
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқаро Ғ.Э.га тегишли бўлган тиркама ва унинг ичида бўлган паст навли пахта ёниб кетган.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Бухоро вилояти Пешку туманида пахта ортилган юк машинасининг тиркамасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

2020 йилнинг 2 октябрь куни соат 17:34 да Газли шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, туман ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 393-километрида 40 ёшли ҳайдовчи А.Т. бошқарувидаги юк машинасининг тиркамасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

В Бухарской области сгорел прицеп с хлопком
В Бухарской области сгорел прицеп с хлопком

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқаро Ғ.Э.га тегишли бўлган тиркама ва унинг ичида бўлган паст навли пахта ёниб кетган.

Автомобиль тиркамаси пўлат устунларининг бир-бирига тегиб, механик учқун ҳосил қилиши, учқуннинг тез ёнувчи маҳсулот устига тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозир моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан Пешку тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

158
Ученый-востоковед Андрей Кубатин

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

178
(Янгиланган 18:48 29.10.2020)
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

178
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

222
(Янгиланган 00:34 30.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга пичоқ биланҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

222

Тошкент яқинида "Мистер Нокаут" фильми тасвирга олиш ишлари бошланди

13
Картина сюжетида Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Россия Федерацияси "Кинодом" ижодий уюшмаси вакиллари навбатдаги фильмни суратга олиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент вилояти туризмни бошқариш департаменти хабар бермоқда.

"Айни пайтда, кино ижодкорлар Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур Совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган "Мистер Нокаут" фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаган", - дейилади хабарда.

Айни вақтда, суратга олиш ишларини давом эттириш учун жойни танлаш ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Mr. Нокаут" фильми бош режиссёри Артем Михалков октябр ойи ўрталарида Ўзбекистонга келган эди. Бош қаҳрамонни Виктор Хориняк ижро этиши маълум. Мураббий ролига Сергей Безруковни таклиф этиш режалаштирилган эди. Бюджети 200 миллион рублни ташкил этадиган картинани жорий йилнинг ўзида прокатга чиқариш мўлжалланмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари Россия, Ўзбекистон, Польша ва Японияда бўлиб ўтади.

13