Свадебные кольца

Тошкентдаги тўйлардан бирида ҳавога қарата “ўқ узилди” ИИББ изоҳи

444
Интернет тармоғида тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётгани акс этган видео тарқамоқда.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Хабарда ёзилишича, ИИББ мазкур видеони ўрганган, видеодаги одамларнинг, хусусан, ўқ узган кишининг шахси аниқлаган.

Ўқ узган киши Тошкент вилоятилик 25 ёшли Салихов Улуғбек эканлиги маълум бўлди. Унинг сўзларига қараганда, у қариндоши бўлган куёвга тўй куни куёв жўралик қилган.

19 сентябрь куни куёв ва унинг дўстлари Чилонзор туманига келиннинг уйига келишганида, Улуғбек кейинчалик “қизиқарли ролик” тайёрлаш учун бозордан сотиб олган ўйинчоқ пластмасс тўппончани осмонга кўтарган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от МИЛИЦИЯ УЗБ 🇺🇿 (@militsiya_uzb)

Шу лаҳзалар видеооператорлар томонидан тасвирга туширилган. 4 октябрь куни кечқурун Улуғбекнинг ўзи видеони монтаж қилиб, ўқ узиш товушларини қўшган ва видеони инстаграмдаги саҳифасига жойлаган.

Кейинчалик мазкур видеони интернетда тарқатган.

444
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

689
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

689
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

621
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

621

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

37
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

37