Прилавок с мясом птицы. Архивное фото

Самарқандда бутун бир оила ва усталар товуқ гўштидан заҳарланди

449
Бир оиланинг 10 нафар аъзоси ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар усталар товуқ гўштидан заҳарланди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Самарқанд вилоятида товуқ гўштидан кабоб истеъмол қилган 15 нафар шахс заҳарланди. Бу ҳақда ИИВ Бирлашган таҳририяти маълум қилди.

5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси билан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, шу куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 33 ёшли О. Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, келинойиси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар усталар истеъмол қилишган. Бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

449
Женские ноги

Самарқандда "Мама Роза"лик қилган аёл қамоққа олинди

118
(Янгиланган 13:36 29.10.2020)
Самарқандда 12 нафар шахсдан фуқаролик паспортини олиб қўйиб, улар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандда 12 нафар шахсдан фуқаролик паспортини олиб қўйиб, улар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди.

2018 йил август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К., Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б., ларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, ўзига қарам қилиб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаб, уларни зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200.000 сўмдан 500.000 сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К., жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “Б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

118
ДТП в Джизахе с участием “Жигули” и повозки: погибли двое

“Жигули” ва эшак арава иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

81
21 ёшли ВАЗ-2106” ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонидаги эшак араванинг орқа томонига бориб урилган.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида “Жигули” ва эшак арава иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ 27 октябрь куни соат 19:50 ларда Янгиер—Даштобод автомобиль йўлининг 35 километрида содир бўлган. 1999 йилда туғилган фуқаро “ВАЗ-2106” автомобилини катта тезликда бошқариб бораётиб, йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонига урилган.

ДТП в Джизахе с участием “Жигули” и повозки: погибли двое
ДТП в Джизахе с участием “Жигули” и повозки: погибли двое

Натижада эшак аравада бўлган 1958 йилда туғилган Х.Э. ҳамда 1998 йилда туғилган А.П. турли даражадаги тан жароҳатларини олиб, Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчилар вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

81
Ярмарка вакансий

ЕОИИ ҳудудида меҳнат мигрантлари учун “Чегарасиз иш” платформаси ишга тушади - вазир

34
(Янгиланган 14:27 29.10.2020)
ЕОИИ ҳудудида “Чегарасиз иш” - меҳнат мигрантлари учун иш берувчилар ва бўш иш жойлари ҳақида маълумот базаси яратилмоқда. Тизим деярли тайёр бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Евроосиё Иқтисодиё комиссияси (ЕИК) ички бозорлар ва ахборотлаштириш вазири Гегам Варданян меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш бўйича ЕОИИда жорий этиладиган янги тизим ҳақида айтиб берди.

ЕИК ЕОИИ ҳудудида “Чегарасиз иш” – унификация қилинган иш қидириш тизимини жорий этмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – бўш иш жойлари қидириув тизимини ва иш қидирувчилар маълумот базасини яратишдир. Ундан ЕОИИга аъзо бўлган ҳар бир мамлакат меҳнат ресурслари бўйича маълумот базалари киртилади. Айни дамда меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш лойиҳаси ўзининг якуний босқичида, деди эксперт.  

“Ушбу тизим Иттифоқ фуқароларига барча мамлакатларда мавжуд бўлган иш ўринларини ва иш қидирувчиларни кўриш имконини беради. Умуман олганда – бу барча мавжуд маълумот базаларини бирлаштирган тизим бўлади. Меҳнат ресурслари бўйича маълумот базалари турли мамлакатда сақланади. Иш қидирганда улар ҳар бир мамлакатдан алоҳида-алоҳида кўрсатилади”, - дейди Варданян.  

Эксперт фикрига кўра бундай ёндашув қонунчилик ва шахсий ахборот ҳақидаги муҳим талабларга жавоб беради.

Бу тизим тарқоқ бўлгани учун техник нуқтаи назардан ҳам жуда қизиқ. Ва бугунги кун шароитида у жуда долзарб бўлади. Чунки пандемия туфайли иш ўринлари борасида жуда кўп мураккабликлар юзага келмоқда. Бу тизим эса Иттифоқнинг барча мамлакатларида иш топишга ёрдам беради.

Варданян айтишига қараганда лойиҳа йил охирида ишга тушади. Декабрда унинг ишлаши намойиш этилади.

“Давлат тузилмалари ва операторлар ушбу тизимни ишга туширишга аллақачон тайёр бўлишган. Ҳозирги вақтда ишга туширишнинг сўнгги созлаш жараёнлари олиб борилмоқда”, - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Россия ФМХ раҳбари Валентина Казакова Sputnik мухбирига берган интервьюсида яқин вақт ичида Россияда меҳнат мигрантларини ишга қабул қилиш тизими бутунлай ўзгариши ҳақида айтиб ўтган эди. Янги концепцияга кўра Россия Давлат хизматлари порталида иш берувчилар ва ишчилар маълумот базаси яратилади.

Унда Иш берувчилар ва Ишчилар реестри бўлади. Иш берувчилар -  ўзларида қандай бўш иш ўринлари борлигини кўрсатишади. Ишчилар реестрида – эса хорижий фуқаролар рўйхатдан ўтиб, ўз ҳунар ва кўникмаларини кўрсатишади. Мигрантлар Россияга киришидан олдин қайси иш берувчига бораётганини билиб келади. Бу эса рухсат берувчи ҳужжатлар олиш тартибини қисқартиради.

34