Медик в машине скорой помощи

Сирдарёлик аёл интим алоқа вақтида комага тушган ўйнашини эшакда далага ташлаб келди

1113
(Янгиланган 11:22 09.10.2020)
Аёл биологик ўлим ҳолатидаги хушторини ярим кечгача ётоқхонасида сақлаб, сўнг жасадни эшак аравага ортиб, даладаги йўлнинг четига ташлаб келган.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Сирдарёда яшовчи эркак ўз рафиқасига хиёнат қилгандан сўнг, юрак хуружидан вафот этди.

Ховос тумани суди хабарида айтилишича, шу туманда истиқомат қилувчи Барно Алиева (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хуштори Алишер Зарипов (исми-шарифи ўзгартирилган, иккаласи ҳам оилали) билан соат 19:00 ларда ўзининг ётоқхонасида ишқий муносабатда бўлаётган вақтида, эркак юрак хуружи туфайли хушидан кетган.

Аёл оиласи бор эркак билан ишқий муносабати ошкор этилиши ва шарманда бўлишдан қўрқиб, учун уйга тез тиббий ёрдам чақирмаган. Аксинча, хушторини ярим кечгача ётоқхонада сақлаб, сўнг ҳовлисидаги эшак аравага жасадни ортиб, даладаги йўлнинг четига олиб бориб, ташлаб келган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Алиевани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга қонунда белгиланган чорани қўллаган.

1113
Ученый-востоковед Андрей Кубатин

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

183
(Янгиланган 18:48 29.10.2020)
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

183
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

225
(Янгиланган 00:34 30.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга пичоқ биланҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

225
Землетрясение в Турции

Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

43
(Янгиланган 09:20 31.10.2020)
Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади хабарда.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган. 

43