ДТП в Джизахе с участием “Жигули” и повозки: погибли двое

“Жигули” ва эшак арава иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

95
21 ёшли ВАЗ-2106” ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонидаги эшак араванинг орқа томонига бориб урилган.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида “Жигули” ва эшак арава иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ 27 октябрь куни соат 19:50 ларда Янгиер—Даштобод автомобиль йўлининг 35 километрида содир бўлган. 1999 йилда туғилган фуқаро “ВАЗ-2106” автомобилини катта тезликда бошқариб бораётиб, йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонига урилган.

ДТП в Джизахе с участием “Жигули” и повозки: погибли двое
ДТП в Джизахе с участием “Жигули” и повозки: погибли двое

Натижада эшак аравада бўлган 1958 йилда туғилган Х.Э. ҳамда 1998 йилда туғилган А.П. турли даражадаги тан жароҳатларини олиб, Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчилар вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

95
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Тошкентда автобус “столба”га урилди 5 киши жароҳатланди

158
(Янгиланган 13:12 25.11.2020)
17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройига қарашли бўлган давлат рақами 01 467 UAA бўлган, "ISUZU" русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

Натижада ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

158
Банкноты номиналом 1 доллар США

Фарғонада долларфурушлар 17 яшар йигитни талон-тарож қилишди

517
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. У 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, у бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Фарғоналик ўсмир долларни банк муассасасида алмаштирмаслик оқибатида талончилар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни кундузи рўй берган.

17 ёшли Жалолиддин номаълум шахсларга - долларфурушларга 300 АҚШ долларини сўмга алмаштириб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Долларфурушлар йигитчанинг қўлига 150 минг сўм пул бериб, ундан 300 АҚШ долларини олиб, қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтишган ва "Spark" автомашинасига ўтириб, қочиб кетишган.  

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. Маълум бўлишича, у 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, терговга қадар текширув жараёнида бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкат М., ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  "в" банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкат М., гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М., нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

517
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

43
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

43