Медицинские работники везут на каталке пациентку, доставленную бригадой скорой медицинской помощи, в здание карантинного центра в Коммунарке

Навоийда икки ўсмир ис газидан заҳарланиб вафот этди

150
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосан иситиш печлари ва буғ қозонлари дудбўронларининг носозлиги сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Навоий вилояти Навбаҳор туманида икки нафар вояга етмаган ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Ака-укалар коллеж талабаси бўлишган. Бахтсиз ҳодисага уйнинг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосан иситиш печлари ва буғ қозонлари дудбўронларининг носозлиги сабаб бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 22 октябр куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Остона қишлоғида иситиш қозони дудбўрони ичига ёз пайтида қушлар ин қуриши унинг носозлигига олиб келган. Натижада табиий газни чала ёниши кузатилиб, 4 нафар фуқаролар (хонадон соҳиби, унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди) нинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлган.

28 октябр куни ҳам Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбўрони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган. Натижада хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан куз-қиш мавсумида иситиш печлари ва қозонларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигига алоҳида эътибор беришни сўрайди.

150
Строительство жилых домов

Қозонда ўзбекистонлик иккинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

20
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Татаристон пойтахти Қозонда ўзбекистонлик фожиали вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 27 ноябрь куни 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган. Бунинг натижасида вафот этган.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

20
Теглар:
бахтсиз ҳодиса, қурилиш, Қозон
Милиция

Самарқанд вилояти туманларидан бирида эркак таниш аёлини боғда уриб ўлдириб қўйди

226
(Янгиланган 10:56 01.12.2020)
Можародан сўнг, эркак аёлнинг аҳволини кўриб, унга тиббий ёрдам чақирган, аммо ожиза ҳодиса жойида вафот этган

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Самарқанд вилояти Нарпай туманида 33 ёшли эркак таниш аёлини боғда уриб ўлдирди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса 27 ноябрь куни кечаси Нарпай туманидаги маҳаллаларнинг бирида юз берган.

Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро - 33 ёшли Жаҳонбек 7 нафар танишлари билан биргаликда кафелардан бирида овқатланиб ўтирганида, спиртли ичимлик истеъмол қилгач, таниши 34 ёшли Гулмира билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.

Можаро вақтида эркак аёлни шу атрофдаги боғнинг ичига олиб бориб, танасининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг эркак аёлнинг аҳволини кўриб, унга тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида "Тез ёрдам" чақирган.

Бироқ, Гулмира олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.   

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида марҳума Гулмира Т.,нинг эгнидаги кийимлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Жахонгир Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Жахонгир Д., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

226
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону

Ўзбекистон раҳбари Назарбоев ва Тоқаевни Биринчи президент куни билан қутлади

0
Ўзбекистон раҳбари Назарбоев ва Тоқаевни Қозоғистоннинг кўп миллатли халқини давлат байрами – Биринчи президент куни билан самимий қутлаб, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳамда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон раҳбари Назарбоев ва Тоқаевни Қозоғистоннинг кўп миллатли халқини давлат байрами – Биринчи президент куни билан самимий қутлаб, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

© Пресс-служба президента Узбекистана

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Амалий ҳамкорликка оид қўшма лойиҳа ва дастурларни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий роли, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Мирзиёев ва Тоқаев халқаро кун тартибини, жумладан, шу ойда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Ҳамдўстлик ва бошқа минтақавий ҳамда глобал тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Суҳбат сўнгида қардош мамлакатлар ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга икки томоннинг ҳам интилиши қатъий экани тасдиқланди.

0
Теглар:
телефон мулоқоти, табрик, Қасим-Жомарт Тоқаев, Нурсултон Назабоев, Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон, Ўзбекистон