Наручники

Чирчиқда ИИБ ходимини урган қоидабузар фуқарога қарши жиноят иши очилди

86
Маст ва ниқобсиз бўлган фуқаро ҳуқуқ-тартибот ходимига қаршилик кўрсатган. Ўнг тирсаги билан ИИБ ходимининг юзига уриб, тан жароҳати етказган.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида карантин қоидаларига амал қилмасдан ҳуқуқ-тартибот ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 30 октябрь куни соат 23:00да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган.

Ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказган. Ўз хатти-ҳаракатлари билан хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

Шаҳар прокуратураси фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) жиноят иши қўзғатган.

86
Милиция

Самарқанд вилояти туманларидан бирида эркак таниш аёлини боғда уриб ўлдириб қўйди

206
(Янгиланган 10:56 01.12.2020)
Можародан сўнг, эркак аёлнинг аҳволини кўриб, унга тиббий ёрдам чақирган, аммо ожиза ҳодиса жойида вафот этган

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Самарқанд вилояти Нарпай туманида 33 ёшли эркак таниш аёлини боғда уриб ўлдирди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса 27 ноябрь куни кечаси Нарпай туманидаги маҳаллаларнинг бирида юз берган.

Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро - 33 ёшли Жаҳонбек 7 нафар танишлари билан биргаликда кафелардан бирида овқатланиб ўтирганида, спиртли ичимлик истеъмол қилгач, таниши 34 ёшли Гулмира билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.

Можаро вақтида эркак аёлни шу атрофдаги боғнинг ичига олиб бориб, танасининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг эркак аёлнинг аҳволини кўриб, унга тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида "Тез ёрдам" чақирган.

Бироқ, Гулмира олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.   

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида марҳума Гулмира Т.,нинг эгнидаги кийимлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Жахонгир Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Жахонгир Д., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

206

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

272
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 479 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича. Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Бухоро 61 км, 3 балл.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази матбуот хизмати.

30.11.2020 йил, Тошкент вақти билан 18:58 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 40,01 градус шимолий кенглик; 63,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 479 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Бухоро 61 км, 3 балл.

272
Танки Т-14 Армата

Рус қуроли: 2020 йилнинг дастлабки натижалари

20
Россия мудофаа-саноат комплекси ва РФ Мудофаа вазирлигининг қайта қуролланиш дастури ўтаётган йилда иқтисодий турбулентлик шароити ҳамда глобал чақириқлар ва хатарлар фонида юқори барқарорликни намойиш этди.

2020 йилдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ глобал иқтисодий инқироз Россия давлат қурол ишлаб чиқариш дастури (ГПВ-2020)ни ва РФнинг халқаро қурол бозоридаги позицияларига путур етказа олмади. Россия қўшинлари таъминоти ўтган йилгига нисбатан 11 %га ошди. "Рособоронекспорт" хорижий буюртмачиларга 10 миллиард долларлик ҳарбий мақсадли маҳсулотларни етказиб берди, буюртма портфелини тахминан 50 миллиард долларда сақлаб қолди ва 9 миллиард долларга янги битимлар имзолади.

Қайта қуролланиш пойгасида иштирок этмай, Россия 2019 йилдан армия ва флотнинг қайта таъминоти учун 2019 йилдан 1,5 трлн рублдан кўп сарфламоқда, боз устига маблағларнинг 70%дан кўпи – замонавий серияли намуналарга сарфланяпти. Қўшинлар бир йил ичида 2300 дан ортиқ янги турдаги қурол-аслаҳаларни олган.

Россия флоти 35та субмариналар, сув усти кемалари билан тўлдирилди – фақатгина Болтиқ флотининг ўзи олтита янги ракета кемаларини қабул қилиб олди. Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ҳам– тўртта С-400 "Триумф" зенит-ракета полк комплектлари ва олтита "Панцирь"  зенит ракета-тўп дивизион комплектлари билан бойиди.

"ГПВ-2020" дастурини амалга ошириш давомида армия ва денгиз флотида замонавий қурол-яроғ даражаси 70 %га, стратегик ядровий кучларда 83 %га, Аэрокосмик кучларда 75 %га етди. Умуман олганда, РФнинг қурол-яроғни ривожлантириш бўйича 2011–2020 йилларга мўлжалланган давлат тўлиқ амалга ошириладиган биринчи дастур бўлди ва қўшинларни катта миқдордаги янги ва замонавий қурол-яроғ ва жиҳозлар билан таъминлади. Тезлаштириш давом этмоқда, янги йилда қўшинлар 3400дан ортиқ янги ҳарбий техникага эга бўлади - ҳарбий қисмларнинг энг сўнгги қурол-яроғ билан доимий жиҳозланиш ҳозирлиги 2022 йил бошига қадар 71 %дан ошади.

Муаммолар ҳалқасида

Россияга қарши санкциялар ва ғарблик "шерикларнинг" виждонсизларча рақобати туфайли пандемия РФ қурол экспортининг энг катта муаммосига айланди. Ёдга олиш керакки, 2020 йилда жаҳон қурол савдосидаги умумий "ковид" кўрсаткичининг пасайиши 10% даражада бўлиши прогноз қилинмоқда, аммо Россия етакчиликни сақлаб қолди. Рус қуроли жаҳон қурол бозорининг тахминан учдан бир қисмини (АҚШдан кейин иккинчи ўринни) эгаллаган.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги маълумотлар асосан махфий характерга эга ва шу билан бирга Россия ва Туркия С-400 ЗРКни етказиб бериш бўйича иккинчи битимни имзолашгани, Миср 500та Т-90МС танкларига буюртма бергани, чет эллик буюртмачига Ми-38Т кўпнишонли вертолётларни етказиб бериш бўйича битим имзолангани маълум. Ҳиндистон Россиянинг МиГ-29 ва Су-30 қирувчилари учун 2 миллиард доллар сарфлашга тайёр.

Бешинчи авлод Су-57Э қирувчилари, модернизация қилинган Ми-28НЭ вертолётлари ва Ка-52К кема вертолётлари юқори экспорт салоҳиятига эга. С-300В4 "Антей-4000" зенит-ракета мажмуаси ва "Армата" зирҳли машиналар линияси ҳам талаб кам эмас.

Россия етакчилигининг истиқболдаги баҳосини тушуниш учун, қуйидаги маълумотга эътибор қаратиш жоиз - Россия қуроли экспортининг тахминан 45%ини - авиация ташкил этади. 2020-2023 йилларда эса кўп нишонли қирувчиларнинг жаҳон экспорти ҳажми 110,7 миллиард доллар, жанговар вертолётларники - 65,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Юқори технологиялар жанговар сафда

Ўтаётган йил рус қуролларининг миқдор (серияли ишлаб чиқариш) ва сифат (жанговар фойдаланиш) кўрсаткичларида катта ютуғи билан эсда қолди. Бир нечта ёрқин штрихларни - хронологик тартибда келтирсак.

Замонавий ва универсал Ка-52 "Аллигатор" разведка-зарба вертолёти Суриядаги жанговар шароитларда синовдан ўтган, бортда 2,8 тонна оғирликка эга арсенални кўтариб юришга қодир ва ҳозирда 100 километргача масофага уча оладиган қанотли ракеталарни ўзида "ўлчаб кўрмоқда" (дунёда аналоги йўқ). Россия ҲКК жанговар сафида - бундай машиналар сони тахминан 140тани ташкил қилади.

"Панцирь" ЗРПК 2020 йилда илк бор вақт талаби туфайли ҳарбий кема палубасига "қадам қўйди". Ҳаво нишонларининг тезлик ва нишонга олиш имкониятлари мунтазам ўсиб бормоқда, уларнинг ўлчами ва кўриниши эса аксинча, камаймоқда. Рақибнинг арзон дронига қарши С-300 ёки С-400 сингари қимматбаҳон ракеталарни қўллашдан наф йўқ. Денгиз амалиётида ихчам тизим барча кўринишдаги ҳаво нишонларини 20 км чегара чизиғидан тортиб кема бортига қадар бўлган масофада оптимал йўқ қилишга қодир. 

Россия ҳаво-космик кучлари Ленинград вилоятида биринчи энг янги "Витязь" С-350 зенит-ракета тизимининг жанговар қўлланилишини бошлашди ва ушбу қурол Ғарбий стратегик йўналишда ҳаводан ҳужумга қарши мудофаани кучайтиришда сифатли сакрашни амалга оширишга имкон беради. Дивизионда 12 та ускуна мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири 12 тадан ракетага эга. Автоматик режимда 120 километрдан ортиқ масофа ва 30 километргача бўлган баландликда ҳаводаги нишонларга тез ва аниқ зарба беришга тайёр бўлган жами 1728 та ракета.

С-500 "Прометей" зенит-ракета тизими синовлари якунланмоқда, бу синовлар давомида ракета рекорд даражадаги 553 км масофада нишонни урди. Қора денгиз йўналишида С-500 тизимлари, фаразларга кўра, тажовузкорнинг Бухарест, Анқара ёки Киев устидаги қирувчи самолётларини ҳамда стратегик бомбардимончи самолётларини уриб туширишга қодир (буларнинг барчасида нишонгача бўлган масофа 550 км дан кам бўлади).

 

Россия ҲДК 2020 йилда 28 йил деганда биринчи марта олтита сувости кемаларини қабул қилмоқда: тўрттаси 955А ва 885М лойиҳаларидаги атом кемалари ва иккитаси 636.3 ва 677 лойиҳала - дизель-электрик кемалар. Тўртинчи авлодга мансуб ўнта стратегик сув ости крейсерлари (учта "Борей" ва еттита "Борей-А")яқин ўн йилликлар учун Россия ядровий триадасининг денгиздаги асосига айланади ва 160дан кам бўлмаган "Булава" ракеталарини максимал 8000 километргача бўлган ҳаракат радиусида ташийди (бу ҳар бири 100-150 килотоннагача бўлган 1600 та ажраладиган боеголовкалардир). Россия мамлакат манфаатларини Жаҳон океанининг исталган нуқтасида ҳимоя қила оладиган янги сувости флотини шиддатли тезликда яратмоқда.

Бешинчи авлод Су-57 қирувчиларининг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланди. Янги қирувчи ер устидаги узоқлик масофаси 400 километргача бўлган нишонларни аниқлашга, 62тагача объектларни кузатиб боришга (ва бошқа самолётларга (зарба дронларига) нишонлар бўйича кўрсатмаларни олиб беришга қодир. Биринчи партияда РФ Мудофаа вазирлиги учун – 76 қирувчилар, истиқболда эса Су-57нинг учта авиаполки Россия ҲКК жанговар имкониятлари барқарор ривожини таъминлайди.

Сайёрамизнинг ҳар иккала қутбидан учиб ўтишга қодир бўлган янги оғир қитъалараро "Сармат" баллистик ракета Стратегик ракета кучларига хизматга киришдан олдин сўнгги синовлардан ўтди. Асосий фарқ шундаки, янги континентлараро баллистик ракетадан юқори аниқликдаги ноядровий қурол сифатида Ю-71 типидаги гипертовушли блоклар билан фойдаланиш имокнияти мавжуд. Атмосферада тахминан 15 Мах (7 км / сек.) Тезликда блокнинг кинетик энергияси ҳудуднинг радиоактив ифлосланишисиз ядровий зарба бериш учун хос бўлган ҳалокатни кафолатлайди. Гипертовушли маневр қилувчи жанговар каллакларининг муҳим устунлиги бу траекторияни жуда аниқ созлаш ва старт жойидан минглаб километр наридаги "қозиқ" га аниқ уриш қобилиятидир.

 

Ядровий энергетика ускунасига эга бўлган "Посейдон" денгиз ости транспорт воситасининг синовлари учувчисиз сузишнинг ноёб хусусиятларни ва чексиз тезлигини тасдиқлади. Бу 1000 метр чуқурликда 10 минг километргача, 100 узел (185 км / соат) тезликда ҳаракатлана оладиган қитъалараро чуқур сувларда ҳаракатланувчи аппаратдир. Узунлиги 24 метр бўлган қурилма одатий ёки мегатоннали термоядровий ўқ-дорилар билан жиҳозланиши мумкин ва самолёт ташувчи гуруҳларни, стратегик сувости базаларини ва душманнинг қирғоқ инфратузилмасини йўқ қилишга мўлжалланган.

Россия дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакати билан ўхшаши бўлмаган, юқори аниқликдаги самарали қурол бўлган "Циркон" гипертовушли ракета синовларини муваффақиятли якунламоқда. Октябр ойида Оқ денгиздаги "Совет Иттифоқи флоти Адмирали Горшков" фрегатидан учирилган "Циркон" тўрт ярим дақиқада 450 км масофадан туриб Баренец денгизидаги нишонни урди ва РФнинг Арктика чегаралари ва Шимолий денгиз йўли мудофааси ишончлилигини тасдиқлади. Тезлик 8 Махдан ошди, парвоз максимал баландлиги 28 километрга етди. Лойиҳага кўра, ракета тезлиги 9 Махга қадар (10789 км / соат дан юқори)  ва парвоз масофаси 1000 километрдан ортиқ бўлиши назарда тутилган.

Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўшинларни миналардан тозалайдиган "Уран-6" роботлари билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кўп функцияли роботлар комплекси миналаштирилган майдонларда ўтиш жойларини ўтказиш ва катта майдонларни миналардан тозалаш учун мўлжалланган (илгари Сурияда синовдан ўтган).

20