Қашқадарёда ўрмон ёнғини содир бўлди

108
Беш гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етган.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Қашқадарёда 3ноябр куни ўрмон ёнғини юз берди деб хабар қилмоқда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

"Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган. Ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етган. Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда",- деди Карима Ёдгорова.

Алоҳида қайд этишларича, ёнғин оқибатида аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

5 гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етган.

108
Сотрудник МЧС

Тошкент вилоятида газ портлаши оқибатида икки киши қурбон бўлди

60
Дастлабки маълумотларга кўра, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги уйда газ портлаши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича,  30 ноябрь куни соат 7:42 тумандаги Истиқлол кўчаси, “Қирариқ” МФЙ да жойлашган уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.

“Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган”, - дейилган хабарда.

Чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилинган бўлиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

ФВВ газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўраган.

60
Теглар:
газ портлаши, Тошкент вилояти
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото

Тошкентда “Малибу” дарахтга бориб урилиб, ёниб кетди

421
(Янгиланган 17:11 29.11.2020)
Абдулла Қодирий кўчасидаги “Рамада” меҳмонхонаси яқинида “Малибу” автомобили дарахтга бориб урилди. “Малибу” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси қутқариб қолинди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Тошкентда “Малибу” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 28-ноябрдан 29-ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 3:40 ларда Абдулла Қодирий кўчасидаги “Рамада” меҳмонхонаси яқинида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Малибу” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга урилган. Автоуловда 33 ёшли Н.Ф. ҳам бўлган.

Ўша пайтда ушбу йўналишда ҳаракатланаётган ва автоҳалокатга гувоҳ бўлган ҳайдовчилар “Малибу” ҳайдовчиси ва унинг йўловчисини қутқариб қолишган ҳамда воқеа гувоҳларидан бири жабрланганларни ўз машинасида касалхонага олиб борган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тушение пожара
© Sputnik / Наталья Горшкова

Воқеа жойида фуқаро З.С. ва Н.Ф. лар автомобилдан чиқарилганидан сўнг, “Малибу” мотор бўлинмасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда гувоҳлардан бири “101” тез ёрдам рақами орқали хабар берган.

Ёнғин ҳақида соат 03:30 ларда ФВБга хабар берилган. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари соат 03:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этган.       

Ҳозирда автоҳалокат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, айни пайтда Интернет тармоқларида воқеа видеолавҳаси тарқалмоқда.

“Видео муаллифи вазиятни тўлиқ тушунмай, афтидан, жамоатчилик ўртасида норозилик келтириб чиқариш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини салбий томондан кўрсатиш мақсадида, форма кийган одамларга асоссиз даъволар билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, видеонинг таглавҳасида форма кийган одамлар гўёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари эканлиги айтилган. Аслида эса, уяли телефон камерасининг объективига яқин атрофдаги  “Локомотив” паркининг қўриқчилари тушиб қолишган”, - дейилган хабарда.

421
Теглар:
ёнғин, ЙТҲ, Тошкент

Декабрда қандай об-ҳаво кузатилади

0
(Янгиланган 13:24 30.11.2020)
Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзгидромет қиш фаслининг биринчи ойи декабрда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

0
Теглар:
об-ҳаво, Ўзгидромет, Ўзбекистон