Бухоро вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан қўлга тушди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати учун жарима тайинламаслик эвазига 400 доллар ва 500 минг сўм пора олаётганда ушланди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Генеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев. - Sputnik Ўзбекистон
Йўлдошев: 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 трлн сўмдан ошди

Маълум қилинишича, 7 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказилган. Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қ.Р. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳридаги “Жамила Жаҳони Лаззат Омад” МЧЖ раҳбари Қ.М.дан карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати учун жарима тайинламаслик эвазига пул талаб қилгани аниқланган.

Сўнгра у тамагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 400 доллар ва 500 минг сўм нақд пулларни ўзининг хизмат хонасида пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0