Наманганда 6 ойлик чақалоғини сотиб юборган аёлга жиноят иши қўзғатилди

© JOEL SAGET / AFPНоворожденный
Новорожденный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 6 ойлик чақалоғини 1,9 миллион сўмга сотиб юборган аёлга жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 6 ойлик чақалоғини 1,9 миллион сўмга сотиб юборган аёлга жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 23 октябрь куни Чортоқ тумани ва Наманган шаҳар ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида вилоятнинг Чортоқ туманида яшовчи, 1999 йил туғилган аёл 2020 йил 18 май куни дунёга келтирган қиз чақалоғини Чортоқ туманида яшовчи, 1969 йил туғилган фуқарога 1,9 миллион сўмга сотиб юборган.

Фарзандини сотган аёл ҳали турмушга чиқмаган бўлган.

Ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0