Британиялик ҳамшира 8 нафар гўдакнинг ўлимида айбланмоқда

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишМедсестра во время вакцинации врачей
Медсестра во время вакцинации врачей  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Честер касалхонасида бир неча йил давомида муддатидан олдин туғилган гўдаклар ўлими 10%га ошгани аниқланган. Шундан сўнг шифохона маъмурияти полицияга мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Британиянинг Честер шаҳри полицияси 28 ёшли ҳамшира Люси Летбини ҳибсга олди. У 8 нафар гўдакнинг ўлимида ва яна 10 нафар гўдакнинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланмоқда.

Айни дамда полиция 2015-2016 йилларда Честер графлиги касалхонасида содир бўлган 17 гўдакнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни синчиклаб ўрганмоқда.

Агар 8 нафар гўдак ўлимида Люси Летбининг айби тасдиқланса у Британия тарихида энг оммавий болалар қотили бўлади, деб ёзмоқда The Sun нашри.

Дети в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бирорта ҳам бола коронавирусдан вафот этмади - Махсус штаб

Люси Летбини гумон қилиш у ишлайдиган шифохонанинг неонатал бўлимида болалар ўлими статистикаси ёмонлашганидан сўнг бошланган. Кузатувлар натижасида Честер касалхонасида бир неча йил давомида муддатидан олдин туғилган гўдаклар ўлими 10%га ошгани аниқланган. Шунингдек уларнинг бир начаси қўл ва оёқларида номаълум доғлар борлини аниқланган.  Шундан сўнг вазиятни синчиклаб ўрганиш учун шифохона маъмурияти полицияга мурожаат қилган.

Ҳамшира Люси Летби 2011 йилда Честер университетини тугатиб иш фаолиятини бошлаган. Ҳамкасабалари у ҳақида жуда яхши фикрда бўлган. Унинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда гўдаклар билан боғлий бир неча гуруҳларга аъзо бўлган. У бир ўзи 3та мушуклари билан 3 хонали уйда яшаган.

Янгиликлар лентаси
0