Тошкентда “Малибу” дарахтга бориб урилиб, ёниб кетди

CC0 / Unsplash / Flavio Gasperini / Горящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Қодирий кўчасидаги “Рамада” меҳмонхонаси яқинида “Малибу” автомобили дарахтга бориб урилди. “Малибу” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси қутқариб қолинди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Тошкентда “Малибу” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 28-ноябрдан 29-ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 3:40 ларда Абдулла Қодирий кўчасидаги “Рамада” меҳмонхонаси яқинида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Малибу” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга урилган. Автоуловда 33 ёшли Н.Ф. ҳам бўлган.

Ўша пайтда ушбу йўналишда ҳаракатланаётган ва автоҳалокатга гувоҳ бўлган ҳайдовчилар “Малибу” ҳайдовчиси ва унинг йўловчисини қутқариб қолишган ҳамда воқеа гувоҳларидан бири жабрланганларни ўз машинасида касалхонага олиб борган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тушение пожара - Sputnik Ўзбекистон
“Tashkent City” ҳудудида ёнғин чиқди

Воқеа жойида фуқаро З.С. ва Н.Ф. лар автомобилдан чиқарилганидан сўнг, “Малибу” мотор бўлинмасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда гувоҳлардан бири “101” тез ёрдам рақами орқали хабар берган.

Ёнғин ҳақида соат 03:30 ларда ФВБга хабар берилган. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари соат 03:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этган.       

Ҳозирда автоҳалокат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, айни пайтда Интернет тармоқларида воқеа видеолавҳаси тарқалмоқда.

“Видео муаллифи вазиятни тўлиқ тушунмай, афтидан, жамоатчилик ўртасида норозилик келтириб чиқариш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини салбий томондан кўрсатиш мақсадида, форма кийган одамларга асоссиз даъволар билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, видеонинг таглавҳасида форма кийган одамлар гўёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари эканлиги айтилган. Аслида эса, уяли телефон камерасининг объективига яқин атрофдаги  “Локомотив” паркининг қўриқчилари тушиб қолишган”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0