Милиция

Юнусободда аёлни мурдаси топилди

419
(Янгиланган 22:55 12.12.2020)
Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Аниқланишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

419

Сурхондарёда ҳаракатлаётган поездга келиб урилган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди

65
“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Кейин йўловчи поезднинг ён томонига урилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси 25 ёшли С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамайдан ҳайдовчи вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

65

Портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари ўз жонига қасд қилди

403
Йигирманчи январь куни ИЭСда юз берган фавқулодда ҳолат натижасида уч киши ҳалок бўлган, яна бир нечтаси жабрланган. Цех раҳбари терговга жалб этилган эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 20 январ куни портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари Тошкент вилоятида, уйида ўз жонига қасд қилди. Эслатиб ўтамиз, ИЭСдаги фавқулодда ҳолат туфайли уч ишчи ҳалок бўлган ва бир нечтаси жабрланган эди.

Цех раҳбарининг суиъқасд содир этгани ҳақидаги хабарни Sputnik Ўзбекистон мухбирига Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати тасдиқлади.

Сал аввал тергов тадбирлари давомида юз берган воқеа факти юзасидан ИЭС цех раҳбари ҳам суриштирув ишларига жалб этилгани, у терговга чақиртирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.

Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

403

Макгрегор Порьенинг кучли зарбаларидан ерга қулади видео

0
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Жангчилар ороли”да UFC 257 мусобақаси ўз якунига етди. Мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У кучли зарбаларга дош беролмасдан, ерга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

0