Юнусободдаги ИИББ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги жанжал юзасидан маълумот берилди

© Sputnik Sputnik / Табылды Кадырбековкулак, архивное фото
кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет тармоғида фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалди.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида орган ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги жанжал акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 13 декабрь куни тахминан соат 15.00 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ 5-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари подполковник Ш.А. ва капитан Д. М. “Универсам” савдо комплекси яқинидаги ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи ва бу билан бошқа фуқаролар учун ноқулайликлар туғдирувчи шахсларга нисбатан чора кўриш тўғрисидаги кўплаб мурожаатлардан сўнг воқеа жойига етиб келиб, ер ости йўлагида савдо молларини териб қўйган аёл, эркак ва йигитни кўрган. Улар ноқонуний савдони тўхтатиб, савдо молларини йиғиштириш ва йўлакни фуқаролар учун бўшатишдан бош тортишган.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги тўйлардан бирида ҳавога қарата “ўқ узилди” – ИИББ изоҳи

Савдо қоидаларини бузиш учун қонун билан белгиланган жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантиришларга аёл ва эркак қўпол тарзда жавоб бериб, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини айтган. Бундан ташқари, улар жанжал кўтариб атрофдагиларнинг эътиборини тортишган. Уларнинг ўғли эса хизмат бурчларини адо этаётган ички ишлар органлари ходимлари билан муштлашмоқчи бўлган.

Воқеа жойига патруль-пост хизмати ходимлари етиб келишганда ҳам йигит ҳуқуқбузарликни бас қилмасдан ППХ ходимининг юзига урган. Шу сабабли ходимлар йигитнинг қўлларига кишан солишга мажбур бўлишган. Уларнинг шахсини аниқлаш ва кейинги суриштирувлар учун ИИБга олиб кетилган.

Ҳуқуқбузарлар навоийлик 43 ёшли А. ва 42 ёшли Х.Т. ва уларнинг ўғли 19 ёшли А.Х. эканлиги аниқланди.

Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0