Сбивай меня, сбивай: в Самарканде полуголый мужчина перекрыл дорогу - видео

Самарқандда ярим яланғоч бўлиб “Каптива” йўлини тўсган эркакнинг шахси аниқланди

627
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқандда кийимсиз эркак йўл ўртасида “Каптива”нинг йўлини тўсгани акс этган видео тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Самарқандда йўлнинг қоқ ўртасида ярим яланғоч бўлиб “Каптива” йўлини тўсган эркакка нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани Миронқул МФЙда яшовчи 25 ёшли С.Б. содир этгани аниқланган. У маст ҳолатда бўлган.

Унга нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани маъмурий ишлар бўйича судига юборилган.

Шунингдек, фуқаронинг ўзи билан бу каби ҳуқуқбузарликларни такроран содир этмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилди.

627
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Самарқанд
Руки в наручниках.

АҚШда "ИД"га ёрдам берган ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди

0
Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Федерал Бруклин суди ўзбекистонликни "Ислом давлати" террористик уюшмасига кўмак кўрсатгани учун 12,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда New York Post.

Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган.

Суд жараёни давомида 2015 йилда Рахматов ИД сафига янги қўшилган Ахрор Саидахметовга у ИШИД сафига қўшилиш учун Сурияга етиб олиши ва қурол сотиб олиши учун 400 АҚШ доллари бергани маълум бўлган.

Саидахметов, ўз навбатида ИДга содиқ экани, аммо агарда жиҳод учун Сурияга етиб бора олмаса, бор ҳалокатли уринишларини АҚШдаги полициячилар ва ФБР агентларига қаратишга қасамёд қилган.

Ёвуз ният билан у Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Истанбулга (Туркияга) қараб учган. Аммо Сурия билан чегарадан ўтмоқчи бўлганида ҳукумат томонидан қўлга олинган. 2017 йилда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Прокуратура баёнотига мувофиқ, иккала жиноятчи ҳам жазони ўтиб бўлганидан сўнг ватанга депортация қилинади.

0

"Ералаш" киножурнали асосчиси Борис Грачевский вафот этди

174
Кинорежиссёр ва болалар учун мўлжалланган энг муваффақиятли ва давомли бўлган киножурнал асосчиси 71 ёшда эди. Грачевский Москвадаги клиникалардан бирида коронавирусдан даволанган

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. "Ералаш" болалар ҳажвий киножурнали асосчиси ва умрбод раҳбари Борис Грачевский Москвада вафот этди. Бу қайғули хабарни унинг дўсти, шоир Симон Осиашвили ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилган.

"Тамом... Боря Грачевский, 35 йиллик дўстлик... Чидолмайман...", - деб ёзган Осиашвили. 

Грачевскийни 2020 йил декабр ойи охирида коронавирус инфекцияси билан №52 Москва шаҳар касалхонасига госпитализация қилинган эди. Бемор аҳволи гоҳ яхшиланган, гоҳ ёмонлашган, аммо 14 январь, пайшанба куни Грачевский дўстларидан бири "Ералаш" бадиий раҳбари сунъий комада эканлиги ҳақида хабар берган.

Борис Грачевский собиқ иттифоқи ҳудудида миллионлаб томошабинларга "Ералаш" юмористик журнали асосчиси ва режиссер сифатида таниш эди. 

Москва раҳбарияти хизмат кўрсатган артист хотирасини абадийлаштиришни таклиф этишмоқда.

174