Тошкентда автобусда ёнғин чиқди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишСотрудник МЧС во время тушения пожара
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бобур кўчасида 29 ёшли ҳайдовчи бошқаруви остидаги 12-сонли автобус саройига тегишли автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Тошкентда автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 22 декабрь куни соат 14:50 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Бобур кўчасида 12-сонли автобус саройига тегишли автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ёнғин ҳайдовчи йўловчи ташувчи автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтда содир бўлган.

© Пресс-служба ГУБДД МВДПроизошел пожар в автобусе в Ташкенте
Тошкентда автобусда ёнғин чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Произошел пожар в автобусе в Ташкенте

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда

Янгиликлар лентаси
0