Автомобильное движение в городе

Наманганда икки йигит ўғирлаган 16 ёшли қиз ўзини машинадан ташлаб ҳалок бўлди

672
(Янгиланган 17:27 24.12.2020)
Икки йигит қизнинг дугонаси билан боғлиқ муҳаббат можароси ҳақида гаплашиб олишни ва бу масалада ёрдами кераклигини айтишган. Шундан сўнг қизни “Дамас” машинаси ўтқазиб, уни ўғирлаб кетишган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Наманган вилоятининг Норин туманида 16 ёшли қиз ўзини ҳаракатланиб кетаётган автомашинадан ташлаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, жорий йил 20 декабрь куни соат 23:30 ларда Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 18 ва 20 ёшли йигитлар олдиндан жиноий тил бириктириб, маст ҳолатда тумандаги “Чангитма” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ижарада яшаб келган, асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизнинг олдига боришган. У билан қизнинг дугонасига боғлиқ муҳаббат можароси ҳақида гаплашиб олишни ва бу масалада ёрдами кераклигини айтишган. Шундан сўнг йигитлар қизни “Дамас” машинаси ўтқазиб, уни ўғирлаб кетишган.

Қиз эса улардан қутилиш мақсадида юриб кетаётган автомашинанинг эшигини очиб, ўзини ташлаб юборади.

Йигитлар автомашинани тўхтатади ва йигитлардан бири қизни йўл четига олиб чиқади. Бу вақтда иккинчи йигит ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” автомобилида қўрқиб қочиб кетади.

Йўлдан ўтиб кетаётган “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси қизни шифохонага олиб борган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай қиз шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Аниқланишича, қиз ўғирлаб кетилган хонадонда Учқўрғон туманидан икки нафар, Норин туманидан бир нафар қиз ўқишга кириш учун тайёрлов курсларида ўқиш мақсадида бир ярим ойдан буён яшаб келган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) ва 137-моддаси 3-қисми “б” банди билан (оғир оқибатларга сабаб бўлган одам ўғирлаш) жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

672
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Наманган
В Бухарском районе загорелся автобус Isuzu

Бухоро туманида автобус ёниб кетди фото

50
(Янгиланган 12:12 17.01.2021)
“Isuzu” русумли автобусдаги ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автобуснинг айрим қисмлари зарарланган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бухоро вилояти Бухоро туманида “Isuzu” русумли автобусда ёнғин содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса туманда жойлашган “Жондор” автотураргоҳининг охирги бекатида рўй берган. Автобус 76-йўналишда ҳаракатланувчи 59 ёшли ҳайдовчи З.О. бошқарувида бўлган.

В Бухарском районе загорелся автобус Isuzu
В Бухарском районе загорелся автобус Isuzu

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Наманганда газга навбатда турган “Дамас” ёниб кетди

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

50
Попрошайки в Ташкенте

Тошкентда лўли нафақахўр аёлни катта пулга чув тушириб кетди

66
(Янгиланган 12:11 17.01.2021)
Лўли хонадон эгасининг кўзини шамғалат қилиб, ўзи билан олиб келган қўғирчоқ ва арабча ёзилган қоғозларни ҳовлига ташлаб қўйган. Кейин уйни “тозалагани” учун 12,5 млн сўмлик тилла-тақинчоқларни олган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Якксарой туманида 60 ёшли фуқаронинг 12,5 миллион сўмини алдов йўли билан ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 29 октябрь куни лўли миллатига мансуб бўлган аёл тумандаги Тошбулоқ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига кирган. Хонадон эгаси Н.А.га уйига дуо ўқилганлиги айтиб, қўлларида бўлган икки дона аёл ва эркак қўғирчоқлари ва ўзи билан олиб келган арабча ёзилган қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўйган. Кейин унга уйини “тозалаб” беришни айтган ва  “хизмати” эвазига  12,5 млн сўмлик  тилла-тақинчоқларни олиб кетган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Г.М. содир этганлиги аниқлаган.

Ҳозирга унга Ўзбекистон ЖКнинг фирибгарлик моддаси нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

66

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0