Ўзбекистонда хато сабаб марҳумга ёзилган жарима бекор қилинди

249
Уч йил олдин вафот этган самарқандлик эркакка “хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатлангани” учун жарима ёзиб жўнатилган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистонда хато сабаб марҳумга ёзилган жарима бекор қилинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгилангани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

ЙҲХББ хабарига кўра, жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржан ўзига тегишли бўлган “Матиз”да хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган. Ҳайдовчини туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Абдунабиев тўхтатган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро С.Джалаловга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилия ва туғилган йили бир хилликда бўлган Самарқанд вилоятида яшаган 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржаннинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Ҳозир самарқандлик Джалалов Собиржанга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинган. ЙҲХББ йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраган. 

249
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, жарима
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента

“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

82
Боғча мудираси ва бошқалар билан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.

Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

82

Сурхондарёда ҳаракатлаётган поездга келиб урилган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди

113
“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Кейин йўловчи поезднинг ён томонига урилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси 25 ёшли С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамайдан ҳайдовчи вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

113