Тошкентда бир гуруҳ фуқаро ИИБ ходимларига ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатди

307
ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган “Матиз” ҳайдовчиси Қатортол кўчасида бошқарувни йўқотган. Автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро орган ходимларига қаршилик кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда тарқалган “Бир неча фуқаролар ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатмоқда” сарлавҳали хабар юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2020 йилнинг 31 декабридан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида “Матиз” ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. 

Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган.

Фуқаролардан бир нафари ушланиб, туман ИИБга олиб келинган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилган. Ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.   

Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

307
Теглар:
безорилик, Тошкент
Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы

МИБга норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди

238
(Янгиланган 20:04 21.01.2021)
Фарғона шаҳри, Машъал маҳалласида яшовчи Фотима Усмонова МИБ ходимларига норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган пайти қутқариб қолинди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. МИБга норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган фарғоналик аёл қутқариб қолинди.

Ижтимоий тармоқларда "Уйи сотиб юборилган ёлғиз аёл фарзанди билан кўчага қувиляпти" деган видео-хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Усмановадан ундирувчи АТБ "Турон банк” Фарғона филиали фойдасига 91.343.964 сўм кредит қарзи ва давлат фойдасига 18.268.792 сўм давлат божи ундириш, ундирувни Ф.Усмановага тегишли бўлган гаровга қўйилган Фарғона шаҳар, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси, 9/9-сонли уй, 9-хонадонга қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати 20.12.2018 йилда Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси Н.Расулов томонидан 4816-сонли ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Усманова бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарзи ва давлат божини тўламасдан келганлиги сабабли ундирув Фаробий кўчаси, 9/9-сонли уй, 9-хонадонга қаратилиб, 30.03.2019 йилда "E-IJRO AUKSION" савдосига чиқарилган.

09.08.2019 йилда ўтказилган аукцион савдосида №ОА-000063-сонли ғолиблик баённомасига фуқаро М.Арсланов томонидан 138.001.028 сўмга ютиб олган ва бу ҳақда қарздор Ф.Усманова ва унинг турмуш ўртоғи У.Кариевлар огоҳлантирилган.

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига 136.621.017 сўм пул маблағи келиб тушган бўлиб, шундан 33.247.884 сўми банк фойдасига, 18.268.792 сўми давлат божи, 1.096.127 сўми ижро йиғими учун ўтказилган.

06.11.2020 йилда қарздор Ф.Усманованинг аризасига асосан 14.000.000 сўм пул маблағи синглиси Н.Мўминованинг қарздорлиги учун “Барака лизинг” МЧЖ ҳисоб рақамига ва 463.000 сўм давлат божи учун ўтказиб берилган.

Депозитда қолдиқда қолган 69.545.214 сўм пул маблағини қарздор Ф.Усманова қайтариш ҳақида унга бир неча бор таклиф этилганида пул маблағларини олишни рад қилган, шунингдек омонат ҳисоб рақамларини тақдим этишдан бош тортиб келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги 2-1501-1921/26900-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор Фотима Усмоновани Фарғона шаҳар, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси 9/9-уй 9-хонадонидан кўчириб, даъвогар М.Арслановни ушбу хонадонга киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига 24.03.2020 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.

ФИБ Фарғона туманлараро судининг 25.05.2020 йилдаги ажримига асосан қарздор Ф.Усмонованинг берган кассация шикояти мазмунан ҳал қилингунига қадар ижро ҳаракатлари тўхтатилган.
ФИБ Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 08.10.2020 йилдаги ажримига асосан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Шунга кўра, ФИБ Фарғона туманлараро судининг алоқа хатига асосан ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, 28.10.2020 йил ҳамда 15.01.2021 йилда Ф.Усмоновани Форобий кўчаси 9/9-уйнинг 9-хонадондан кўчириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган, бироқ Ф.Усмонованинг провокацион хатти-ҳаракатлари сабабли ижрони амалга ошириш имкони бўлмаган.

15 январь куни Фарғона шаҳри, Машъал маҳалласида яшовчи Фотима Усмонова МИБ ходимларига норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган пайти қутқариб қолинди.

42 яшар Усмоновага кўра, у йўқлигида МИБ ходимлари уйининг эшигини бузиб, ичкарига кирган ва нарсаларини кўчага чиқариб ташлаган.

Воқеа устига келган Усмонова мибчилар фаолиятига норозилик сифатида устига бензин сепиб, гугурт чақмоқчи бўлган пайти қўшнилари уни тўхтатиб қолган.

3,5 ой аввал МИБ ходимлари уйидан мажбурлаб чиқармоқчи бўлган наманганлик аёл ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлганди.

Воқеа 15 январь куни Фарғона шаҳри, Машъал МФЙ, Форобий кўчаси, 9/9-уй, 9-хонадонда содир бўлган.

Уй бекаси Фотима Усмонова Тошкентга даволанишга кетган пайти МИБ ходимлари келиб, унинг уйига эшикни бузиб, киришган ва уйдаги нарсаларни кўчага чиқариб ташлаган.

15.01.2021 йилда ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ҳам Ф.Усмонова ўткир ҳидли бензинга ўхшаш суюқликни уй ичига ва ижро ҳаракатини ўтказишда иштирок этаётган ходимларга сепишга уринган ва уйни ёқиб юборишини маълум қилган. 

238
Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото

Қашқадарёда бир эркакнинг қорнини қизиган капкир билан куйдириб қийнашди

650
Аниқланишича, фуқаро Россияга ишлашга кетганда унинг хотини жабрланувчи билан мулоқотда бўлиб келган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Қашқардарё вилояти Яккабоғ туманида бир фуқаро шафқатсизларча калтаклангани юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Фуқаро К.А. туман 17 январь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда 15 январь куни синфдоши А.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Г.А. ўзларининг “Қурашайх” қишлоғидаги яшаш уйига чақиргани ва  ерга келганда уни шафқатсизларча калтаклашганини баён қилган. Унинг сўзларига кўра, оёқ ва қўлларини арқон ип билан боғлаб, юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан уришган. Кейин капкирни темир печда қиздириб, унинг қорин соҳасига бир неча марта босиб куйдиришган.

Тиббий маълумотномада К.А.да “бош мия чайқалиши, бошнинг теппа ва чап чакка соҳасида қон қуйилиши, бошининг пешона соҳасида эзилиб йиртилган яраси, қорин пастки соҳаси куйган жароҳати ва бошқа тан жароҳатлари” мавжудлиги кўрсатилган

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида А.Қ. Россияга ишлашга кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Г.А. жабрланувчи К.А. мулоқотда бўлиб келганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, жарбланувчи 15 январь куни шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширгани аниқланган. У отдан йиқилиб, уни от судраб кетганлигини маълум қилган. Кейин биринчи ёрдамни олиб шифонадан чиқиб кетган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

650
Теглар:
жиноят, қийнаш, Қашқадарё вилояти

Сандерс қўлқоплари: Жо Байден инаугурациясидан мемларга айланган суратлар

0
Юморни тушунадиган одамлар Байден инаугурацияси узоқ вақт кўпчиликнинг ёдида қолишига ҳаракат қилдилар. Фотолентани томоша қилинг!

Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.

0
  • © AFP 2018 / Brendan Smialowski

    Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.

  • © Sputnik / Stringer

    Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.

  • © REUTERS / Brendan McDermid

    Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.

  • © REUTERS / Jim Bourg

    АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.

  • © REUTERS / Mike Segar

    Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.

  • © REUTERS / Kevin Dietsch / Pool

    Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.

  • © REUTERS / Patrick Semansky / Pool

    Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.

  • © REUTERS / Tasos Katopodis / Pool

    АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.

  • © REUTERS / Mike Segar

    АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.

  • © REUTERS / Erin Scott

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.