ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Бош прокуратура Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Натижада Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани хабар қилинган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бинонинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган ва иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Олтиариқ кўмир омборидаги 807,1 миллион сўмлик талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд давомида ЙҲХББ ходимлари “Матиз” автомобили бошқаруви 10 ёшли болакайда эканига гувоҳ бўлишди.
Боланинг сўзларига кўра, у машина бошқарувини маст отасининг кўрсатмасига биноан қўлга олган.
“Спиртли ичимли таъсири остида бўлган ота ўз айбини яшириш, жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида 4-синфда ўқийдиган фарзандидан қалқон сифатида фойдаланганига нима дейсиз?”, - дейилади ЙҲХББ тайёрлаган лавҳада.
Ушбу фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилган.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.