Тошкентда 3 балли зилзила содир бўлди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сезилди. Тошкент ва Самарқандда 2-3 балл билан қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 36,43 градус шимолий кенглик; 70,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 552 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 552 км, 2-3 балл.
Наманган: 516 км, 2 балл.
Aндижон: 506 км, 2 балл.
Фарғона: 451 км, 2 балл.
Гулистон: 479 км, 2 балл.
Жиззах: 477 км, 2 балл.
Самарқанд: 482 км, 2-3 балл.
Бухоро: 658 км, 2 балл.
Термиз: 312 км, 3 балл.
Қарши: 505 км, 2 балл.
Навоий: 613 км, 2 балл.
Янгиликлар лентаси
0