Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

503
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

503
Массаж

Тошкентда интим спа-салонлар аниқланди

699
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари профилактик тадбирлар давомида Яккасарой тумани жойлашган спа-салонлар фаолиятини текширилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари профилактик тадбирлар давомида спа-салонлар фаолиятини текширилди.

Таъкидланишича, пойтахт аҳолисидан келиб тушаётган спа-салонларда фоҳишахоналар мажудлиги ҳақидаги шикоятларнинг сони ошмоқда.

23 ва 24 февраль кунлари мазкур тадбирлар Яккасарой тумани ходимлари томонидан ташкил этилди. Профилактик тадбирлар давомида бир қатор спа-салонлар фаолияти текширилди. Натижада “қўшимча” хизматлар таклиф қилинаётгани билан боғлиқ фактлар аниқланди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонованинг сўзларига кўра, спа-салон очган тадбиркорлар кўпинча кейинчалик фаолиятда қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклашади. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш икмонияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка айланади.

Хабарда айтилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича спа-салонлар ходимлари ва раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

699
Теглар:
фоҳишахона, Тошкент, Ўзбекистон

Самарқандда хотини ва унинг жазманини ўлдирган эркак узоқ муддатга қамалди

376
Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, уларни савдо марказида одамларнинг кўз ўнгида пичоқлаганди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги савдо маркази ҳудудида хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бирга бўлган эркакни пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, шу кунларда мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилган.

Қотилликда айбланувчи шахс бу ишни жаҳл устида содир этгани, ўша пайт ўзини йўқотиб қўйганини айтиб, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди.

Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилган. Суд унга 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, қотиллик Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо марказларининг бирида содир этилганди. Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, одамларнинг кўз ўнгида уларга пичоқ билан ташланган. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

376
Теглар:
ҳукм, қотиллик, Самарқанд

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

0
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

0