ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Навоий шаҳридаги қурилишлардан бирида кўтарма кран қулаб тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ФВВ бўлинмаси.
"Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри Ёшлик маҳалласида «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган", - дейилган хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.
ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.
Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда республика прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса ҳақидаги хабар 2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда туман ИИБга келиб тушган. “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (Одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Туман ИИБ дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги чойхонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.