ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштирган сайёр касса назоратчисининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Таъкидланишича, АТ “Халқбанки” Мирзо Улуғбек филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. ўзига ишониб топширилган жами 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган. У бу пулларни 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда эгаларига тарқатиши керак бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ЎФА Тимур Бердиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирган.
“Дарё” нашри маълумотларига кўра, футзалчи 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга “Матиз” автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса “Матиз”, “Нексия” ва “Тико” автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берган. ЙТҲ оқибатида Тимур Бердиев вафот этган. “Тико”да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Тимур Бердиев 1995 йил таваллуд топган. Унинг футзалдаги фаолияти ҳаваскорлар лигасида бошланган ва “Ардус”, “Пахтакор” ва ОКМК футбол клублари сафида тўп сурган. Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг “Фарватер” жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйдан беш нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда тумандаги Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.
Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.
Хонанда Дэя Москванинг Vegas City Hall да бўлиб ўтган "ЖАРА KIDS FEST" биринчи халқаро мусиқа фестивалида иштирок этмоқда.
Москва, февраль ойида ёққан қор.
Испанияда норозилик намойиши.
Санкт-Петербург, музлаб қолган Фонтанка дарёси
Киевда "Наш" телеканалини ёпилиши талаб қилаётган миллатчи намоийшчилар
Фатима Дудиева ва Татьяна Алексеева - "Бокс оқшоми"да
Олтой ўлкасидаги табиат комплекси ҳудудида жойлашган кўлда оққушлар.
РФ президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Гонконг, Севишганлар кунида Виктория дарёси олдида суратга тушган қиз
Красноярск ўлкасидаги Бородино кўмир кони
Барселона, кўчаларидан бирида рэпер Пабло Аселни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишида скутерлар ёнмоқда.
Ереван, Арманистон мухолифат фаоллари намойиши.
Москвада кучли қор ёғиши.
Мактаб ўқувчиси Андрей Маслов томонидан Рубик кубикларидан космонавт Юрий Гагарин тасвири
КХЛ "Динамо" (Москва) – "Йокерит" ўйинида жамоаларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи аъзолари.
"Москва-Сити" халқаро бизнес маркази кўриниши.
Татаристонда улкан блинни пишириш жараёни.
Волгоград вилоятидаги Жанубий ҳарбий округнинг "Прудбой" полигонида ҳарбий разведка зобитлари томонидан кўргазмали чиқиши.
Красноярск сув омборидаги "Адмирал" яхт-клубида қуёш ботиши
"Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук
"SUNNYФЕСТ" фестивали иштирокчилари
Дина Аверина Гран-при Москва 2021 финалида чиқиши.
Москвадаги Третяков галереясида "Константин Кузнецов. Париж. Бретан. Нормандия" кўргазмаси
Беларусь, Молотковичи қишлоғидаги қоракузанлар фермаси
А.Ф.Муров номидаги Новосибирск мусиқа коллежида
Москва Митино тумани. ой кўриниши
Венесуэла, Каракас шаҳридаги касалхонада тиббиёт ходими Sputnik V вакцинаси билан эмланмоқда
Маҳаллий аҳоли Красноярск сув омборининг музида "музли мушак" уюштирмоқда
"Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук
Ватан ҳимоячиси куни муносабати билан мушакбозлик, Москва.
Тибетда миллий кийимдаги қизлар
Мона Брорссон аёллар ўртасида биатлон бўйича мусобақада
Танзания, Дар-эс-Салам шаҳрида эркак велосипедда ҳаракатланмоқда.
Балиқ кишки акцияси иштирокчилари томонидан музлаган дарёда очилган тешикларда қамиш. Татаристон.