“Лайк” васвасаси: Сирдарёда ИИБ ходими кийимида рақсга тушган йигит 8 суткага қамалди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Oбуна бўлиш
Мирзаобод туманида "лайк йиғиш" учун ички ишлар ходими кийимини кийиб рақс тушган йигит ва уни видеотасвирга олган вояга етмаган болага чора кўрилди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ички ишлар ходими кийимини кийиб рақс тушган йигит ва уни видеотасвирга олган вояга етмаган болага чора кўрилди.
Мирзаобод туманининг “Боғистон” маҳалласида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида ишчи бўлиб ишлаб келган 25 ёшли Ҳасан Дўстов ички ишлар ходимларининг хизмат кийимини кийиб жамоат жойида юриш-туриш ва одоб ахлоқ қоидасини бузган. Таниши вояга етмаган Диёрбек билан ножўя хатти-ҳаракатларни тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.
Ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди. Ҳолат юзасидан Ҳасан Дўстовга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 209-1-моддаси (хизмат кийимини рухсатсиз белгиланмаган тартибда кийиш) билан айблов эълон қилинди.
Судда йигитларнинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилди. Суд Ҳасан Дўстовга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Унинг шериги Диёрбекнинг иши Мирзаобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясида кўриб чиқиладиган бўлди.
“Лайк йиғиш эди мақсадимиз, қилган ишимдан пушаймонман”, – дейди Диёрбек.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг хизмат машиналари олдида рақсга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлар содир этган кишиларга чора кўрилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0