ВАЗ 2106

Тошкентда машина капотида сайр қилган “ИИО ходими”га чора кўрилди

470
24 ёшли йигит ички ишлар органлари ходимининг формасини кийган ва автотранспорт капотида йўл бўйлаб ҳаракатланган. Унинг шериги ҳам бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар органлари ходимининг формасини кийган эркак автотранспорт капотида бўла туриб йўл бўйлаб ҳаракатлангани тасвирланган видео юзасидан мунобат билдирди.

Видео 6 февраль куни интернет тармоғида тарқалган эди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 18 январь куни 24 ёшли Абдураҳмон З. таниши 24 ёшли Алим К. билан бирга виделавҳа суратга олиш ниятида дўконлардан бирида ички ишлар органи ходимининг формасини ижарага олишган. Шунингдек бозордан йўл-патруль хизмати ходимининг жезлига ўхшаш жезл ҳам харид қилишган.

Мазкур шахслар таниши 34 ёшли Отабек К.дан «ВАЗ-2106» автомобилни вақтинчалик фойдаланиш ниятида олишган, аммо уни бошқаришга ҳуқуқлари бўлмаган.  

Скриншоты с видео, на котором мужчина в форме сотрудника ОВД едет на капоте автомобиля
Скриншоты с видео, на котором мужчина в форме сотрудника ОВД едет на капоте автомобиля

Шундан сўнг Юнусобод тумани Турғунбоев кўчаси “Ифтихор” маҳалласида Алим К. ички ишлар органи ходимининг формасини кийган ҳолда қўлида жезл билан автомобиль капотига ётган.

“Шу тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг обрў ва шаънларига зарар етказувчи видеолавҳа суратга туширилиб, интернет тармоғида тарқатилган”, - дейилган хабарда.

Иккала шахсга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг майда безорилик ва вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, Абдураҳмон З.га нисбатан транспорт воситасини ишончномасиз бошқаргани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши моддаси билан баённома расмийлаштирилган. Автомобиль эса жарима майдончасига жойланган.

Тошкент вилоятида хизмат автомобиллари олдида рақс тушган “эркатойларга” чора кўрилди

Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан Алим К. ва Абдураҳмон З.ларга нисбатан беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

470
Тушение пожара

Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди

261
Бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғиндан жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.

ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.

261
Теглар:
ФВВ, ёнғин, Самарқанд вилояти

Қорақалпоғистонда беш киши ис газидан заҳарланиб ўлди

148
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда республика прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳодиса ҳақидаги хабар 2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда туман ИИБга келиб тушган. “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (Одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Туман ИИБ дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги чойхонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.

148

Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар доктор тавсиялари

42
(Янгиланган 16:12 08.03.2021)
Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.

Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
42
Теглар:
витамин, Шифокорлар тавсияси
Мавзу бўйича
Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари
Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси
Уйқу, иммунитет ва гормон: америкалик экспертлар тавсиялари
Қора ўлатдан ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкин – доктор Мясников тавсиялари