Руки в наручниках.

Сирдарёда тадбиркорни қийратган жиноий тўда аъзолари қўлга олинди

398
Тадбиркорлар ва фуқароларни товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” олаётган тўда аъзолари ушланди. Уларнинг “Местный” ва “Боксёр” лақаби бўлган.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Сирдарё вилоятида тадбиркорга зўравонлик қилган жиноий тўда ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 5 февраль куни хусусий тадбиркор Д.М. Сирдарё вилоятида онаси билан ўзининг “Малибу-2” автомашинасида кетаётганида йўлини “Нексия-2” автомашинада бир гуруҳ шахслар тўсади.

Машинадан муқаддам бир неча маротаба судланган А.Э. (тахаллуси Местный) ўзининг 2 нафар ниқобли шериклари билан тушиб, Д.М.нинг бўйнига ўткир тиғли пичоқ тираб, зудлик билан 45 минг доллар беришини талаб қилади.

Агар бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилса, уни онаси гувоҳлигида ўлдириб кетишлари ва ҳеч нарсадан қайтмасликларини айтишади. Унга бир неча кунга муҳлат беришади.

Тадбиркорлар ва фуқароларни товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” олаётган тўда аъзолари ушланди.
Тадбиркорлар ва фуқароларни товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” олаётган тўда аъзолари ушланди.

Шундан сўнг А.Э. ўзи сингари муқаддам бир неча марта судланган Р.Б. (тахаллуси Боксёр) билан бирга жабрланувчи Д.М.нинг уйига бориб, талаб қилинган пуллардан 17 минг долларни зудлик билан топиб беришни ёки ҳозирда жазони ўтаётган танишларини чиқартиришни ёхуд гиёҳванд моддалари билан қамоққа олинган қариндошини ҳар қандай йўллар билан бўлса-да, жиноий жавобгарликдан озод қилишни талаб қилишади. Бўлмаса ўлдириш билан таҳдид қилишади.

Ҳолат юзасидан ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари тадбир ўтказган. Унда фуқаролар А.Э. ва Р.Б. жабрланувчи Д.М.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисми, яъни 10 минг долларни (кимёвий ишлов берилган) олган вақтида далиллар билан қўлга олинган.

Тадбиркорлар ва фуқароларни товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” олаётган тўда аъзолари ушланди
Тадбиркорлар ва фуқароларни товламачилик ва қўрқитиш йўли билан “улуш” олаётган тўда аъзолари ушланди

Таъкидланишича, хусусий тадбиркор Д.М. – Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи бир неча хусусий клиника, аптека, иссиқхона, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, тижорат дўконлари ва бошқа тармоқ савдо мажмуаларини ўз ичига олган МЧЖ раҳбаридир.

Ҳозир Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатган. Гумонланувчилар қамоққа олинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

398
Тимур Бердиев

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев ҳалок бўлди

798
Футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ЎФА Тимур Бердиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирган.

“Дарё” нашри маълумотларига кўра, футзалчи 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга “Матиз” автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса “Матиз”, “Нексия” ва “Тико” автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берган. ЙТҲ оқибатида Тимур Бердиев вафот этган. “Тико”да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Тимур Бердиев 1995 йил таваллуд топган. Унинг футзалдаги фаолияти ҳаваскорлар лигасида бошланган ва “Ардус”, “Пахтакор” ва ОКМК футбол клублари сафида тўп сурган. Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг “Фарватер” жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.

798
Машина скорой помощи

Тошкентда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилди

1037
Тошкент Ахборот технологиялари университети, Сингапур университети, “Инҳа” университети талабаларининг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйдан беш нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда тумандаги Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

1037
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище

Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради

16
(Янгиланган 15:41 01.03.2021)
Сув омборини тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Сардоба сув омборини қайта тиклаш лойиҳасига Москва давлат қурилиш универститети мутахассисларини жалб қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти.

Объектнинг амалдаги ҳолати дастлабки лойиҳа ечимларига қанчалик мувофиқлиги ҳам текширилмоқда. Бу ўрганишлар эртага шундай нохуш ҳолат яна такрорланмаслиги ва шу каби фалокатларнинг олдини олиш учун қилинмоқда.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган. У тез орада 350 млн м3 га етказилади ва шу билан ўтган йилги тўпланган сув ҳажмига етади.

“Жумладан, сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети) жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган Қурилиш вазирлиги хабарида.

Муҳандислик-қидирув ишлари бўйича эса “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан бирга ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган. Бу лойиҳа юзасидан давлат экспертизаси томонидан 12 февраль 2021 йил 4-Э-сонли эксперт хулосаси берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди. Ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро табиий офат оқибатида ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган эди.

16
Теглар:
Сардоба
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши