Взрывы на афгано-иранской границе

Афғонистон - Эрон чегарасида 500га яқин автомобил ёниб кетди 

375
(Янгиланган 16:53 15.02.2021)
Афғонистон ва Эрон чегарасида кучли портлаш оқибатида газ ва бензин олиб кетаётган 500га яқин юк автомобиллари ёниб кетган ва 60 киши жабрланган.

ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik.  Афғонистон-Эрон чегара-назорат пунктида улкан портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда, Маҳаллий ОАВлар.

Хабарда айтилишига кўра, портлаш оқибатида Ҳиротдан 120 км масофа Ғарбда жойлашган "Ислом-қала" афғон-эрон чегара шаҳарчасида содир бўлган. У ерда назорат пункти яқинида автомобиллар турар жойида турган 500га яқин юк автомобиллари ёниб кетган, 70 киши жабрланган. Қурбонлар сони аниқ эмас.

Автомобилларнинг аксарияти Эрондан Афғонистонга суюлтирилган газ ва бензин олиб кетаётган бўлган. Портлаш оқибатида кучли ёнғин келиб чиққан ва убнинг оқибатида Ҳирот шаҳрини электр билан таъминлаш линияси шикастланган. Портлаш сабаби ва қурбонлар сони ҳозирча расман маълум қилинмаган. 

 

 

375
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

53
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

53

Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди

882
Фирибгар катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олган, бир қисмини таниш аёлига берган.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда  Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.

"Агра банк Қўқон шаҳри филиали"  ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.

Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.

Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Ҳусанжон Т.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

882