Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди

3478
(Янгиланган 11:43 09.02.2021)
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида Ўзбекистонда махсус фонд ташкил қилинди. Унинг вазифаси буюк мутафаккир асарларини турли тилларга таржима қилиб дунёга кенг тарқатишдир.
Алишер Навоий
© Sputnik

Буюк ўзбек шоири, улуғ олим ва мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер (Навоий) ўз даври адабиётнинг ёрқин қуёши бўлган десак муболаға бўлмайди. Хуросонда бош вазир бўлган Навоий ўз даврида маданият ва илм фан ривожланишига улкан ҳисса қўшди.

Алишер Навоий туркий тилда ижод қила бошлаган биринчи шоир бўлгани учун ҳам унинг ўзбек адабиёти пайдо бўлиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Шунингдек, Навоий  туркий тил грамматикаси, туркий тилда шеър ёзиш қоидаларига бағишланган асарлари ўтган асрлардан бугунги кунга қадар бошқа шоир ва адабиётчиларга илмий қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Алишер Навоий ҳаёти давомида ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, ўзидан бой меърос қолдирди. Шоирнинг форсий тилдаги шеърлари «Девони Фоний» тўпламига жамланган. Ушбу асар Теҳронда, Тошкентда ва Душанбеда нашр этилган.

Алишер Навоий ижодиётига қизиқиш, уни ўрганиш Европа ва Россияда ҳам ҳийла катта тарихга эга. Француз шарқшуноси Катрмер, россиялик И.Н. Березин, М. Никитский ва яна бир неча олимлар Навоийнинг фаолияти ва меросини ўрганиб чиқишган.

Ўзбекистонда ҳам 20 аср давомида Алишер Навоийнинг турли асарлари қайта-қайта нашрдан чиқди. Буюк ўзбек олим ва адиблардан Ойбек, О. Шарафиддинов, С. Айний, В. Зоҳидов, Иззат Султон, А. Қаюмов, П. Шамсиев, Ҳ. Сулаймонов, Н. Мамаев, С. Ғаниева, А. Ҳайитметов, А. Абдуғафуров, А. Рустамовлар Алишер Навоий ижоди жиддий ўрганилиб, унинг асосида илмий ишлар яратилди.

Шунингдек, Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Искандар” каби асарлари ўзбек  театри саҳналаридан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Мустақиллик йилларида эса Алишер Навоий асарларини янада кенгроқ ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Хусусан, унинг бир қатор асарларида дин билан боғлиқ бўлган, олдин қисқартириб берилган, бўлаклари тўлиқ чоп этила бошланди.

Ундан ташқари, буюк шоир ва мутаффакир номини улуғлаш мақсадида Тошкентда Алишер Навоий номли Миллий боғ барпо этилиб унинг ўртасида шоир ҳайкали ўрнатилди. Ундан ташқари Ўзбекистонда Алишер Навоий номли Давлат мукофоти таъсис этилди, бир неча  олий ўқув юртларига, Давлат кутубхонаси, Катта академик опера ва балет театрига Алишер Навоий номи берилди. Шунингдек, Навоий номи Ўзбекистоннинг марказий вилоятларидан бирига ҳам берилган.

Навоий ҳақида батафсил юқоридаги инфографикамизда танишинг.

3478

Метробус қулайлиги нимада?

250
(Янгиланган 14:30 26.02.2021)
Тошкентда умумий ҳисобда еттита метробус йўналиши ишга тушиши режалаштирилган, биринчиси - 2021 йилнинг сентябр ойида.
© Sputnik

Тошкентда йил охирига қадар жамоат транспортининг янги тури - метробус ишга тушади. Биринчи йўналиш Абу Сахий бозори ва Чорсу савдо маркази орасида ҳаракатланади. 

Йўналиш узунлиги 17, 7 км бўлиб ушбу масофада 26та бекат бўлади. Метробуснинг афзал томонлари: 

  • Жадвалга мувофиқ ҳаракатланади
  • Ҳар 4 дақиқада келиб туради
  • Ёнилғи харажати камаяди
  • Техник ишчилар сони камаяди 
  • Йўловчи ташиш ҳажми ошади
  • Шаҳар марказида ҳаракат тиғизлиги камаяди

Умумий ҳисобда Тошкентда 7та метробус йўналишини ишга тушириш режалаштирилган. Биринчиси 2021 йилнинг сентябр ойида ишга тушиши керак. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

 

250

Биринчи истеъмол саватига нималар киритилди?

406
(Янгиланган 16:03 05.02.2021)
Ўзбекистонда илк бор ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати - 2 миллиондан ошди. Унинг таркибига нималар киритилгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
© Sputnik

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқди. 

Истеъмол савати таркибига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ноозиқ-овқат кундалик уй-рўзғор буюмлари, косметика ва дорилар, коммунал хизмат тўловлари ва транспорт харажатлари ҳам киритилган.

Меҳнатга лаёқатли фуқаро учун ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати ўртача - 2 157 000 сўмни ташкил қилди. Унинг таркибига озиқ-овқатлар (1,27 млн), шахсий гигиена ва хўжалик моллари (76 минг сўм) ҳамда Хизматлар ва коммунал тўловлар (782 минг) киритлган. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

406

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

89
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

89