Жазирама иссиқда қандай жон сақлаш мумкин маслаҳатлар

549
Ўзбекистонда июль бошидан бери ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 5-7 даража юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кузатилди. Ҳаво кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача бўлди. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлди.
Жазирама иссиқда қандай жон сақлаш мумкин – маслаҳатлар
© Sputnik /

Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди.

Ер сатҳида 2019 йил июнь ойида ўртача температура бутун тарих давомидаги энг иссиқ ой бўлди.

549

Ўзбекистон темир йўллари ютуқлар ва режалар

457
Куни кеча, 2 август куни собиқ иттифоқ давлатларида Темир йўл транспорти ходимларининг куни нишонланди.
Ўзбекистон темир йўллари – ютуқлар ва режалар

Ўзбекистонда темир йўл асосий оператори  - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланади.

Компания 1994 йил 7 ноябрда Ўрта Осиё собиқ темир йўл базасида ташкил этилган. Бугун бу ташкилот нафақат темир йўлларни, балки Тошкент метрополитени бошқаради.

457

VW Caddy - оддий "бўғирсоқ ташувчи" эмас

543
(Янгиланган 19:26 30.07.2020)
Ўзбекистонда яқинда сотувга чиқарилган, “Жиззах Авто” заводида 2022 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган VW Caddу автомобили ҳақида биз нималарни биламиз?
© Sputnik /

Сизнинг оилангиз катта, ёки ишхонангиз учун ҳам одам ташиш ҳам кичик юкларни ташишга мўлжалланган универсан автомобил керак бўлса - VW Caddy буни эплай олади, дейилган компания сайтида. 

Дарҳақиқат, ушбу кичик фургон автомобилининг устувор томонлари бир неча: 

  • 7 кишигача одам
  • 750 килогача юк
  • 3 метр кубгача ҳажм
  • бошқаришда енгил автомобилдек қулай ва ишончли

Бу ҳам етмаса Европа автомобилларига хос бўлган бежирим лекин дид билан яратилган ташқи кўриниш узоқ йиллар давомида "модадан қолмайди" ва жонингизга тегмайди. Шунингдек автомобил экспертлари уни Фольксвагенга хос бўлган эргономика ва созланган бошқарувчанлик хусусияти борлигини эътироф этишган. 

Буларнинг барчаси мужассам бўлган автомобилни энди Ўзбекистонда харид қилиш мумкин. Икки йилдан сўнг эса у Жиззахдаги автомобил заводида ишлаб чиқарила бошланади. Ўшанда балким нархи ҳам арзонроқ бўлар. 

Европанинг оммавий тижорат автомобили бўлган VW Caddy ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

543
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

127
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

127