Ўзбекистонда қурол сотиб олиш ва қўллаш тартиби қандай?

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Қурол тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Янги қонун қурол бўйича қандай енгилликни беради? Фуқаровий қуролни исталган жойда олиб юриш мумкинми? Батафсил Sputnik инфографикасида.

Фуқаровий қурол жумласига ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари киради.

Қуйидагилар ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли ҳисобланади:

- газли қурол – кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар;

- электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар.

Жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0