Эктор Купер бир йилда нималарга улгурди ?

727
(Янгиланган 11:29 26.09.2019)
Эктор Купернинг Ўзбекистон терма жамоаси билан ўтказган давр ва Ўзбекистон терма жамоасининг натижалари ҳақида инфографикамизда батафсил томоша қилинг. 
© Sputnik /

Бир неча кун олдин Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер билан шартномани бекор қилди. Аргентиналик мураббий Ўзбекистон жамоаси билан ЖЧ-2022 доирасида битта ўйин ўтказишга улгурди. 

Умумий ҳисобда Купер Ўзбекистон жамоаси билан 2018 йилнинг августидан 2019 йилнинг сентябригача бир йилдан ортиқ вақт ўтказди. Ушбу давр ичида жамоа 17та расмий ўйин ўйнаб, уларнинг 7тасини ғалаба ва 6тасини мағлубият билан якунлади. 

727

Давлат ғазнаси нима билан тўлдирилмоқда?

392
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон давлат бюджети умумий тушумлар, солиқлар ва божлар асосида тўлдирилмоқда.
© Sputnik /

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳисоботига кўра 2020 йилнинг январ-март ойида давлат бюджети 

Умумий тушум, 28,5 трлн. сўм, Солиқлар, 23,8 трлн. сўм, Божхона тўловлари, 3.5 трлн. сўм ва бошқа солиқлар эвазига тўлдирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистонда расмий тўланадиган ойлик маошлар миқдори 2019 йилнинг феврал ойига нисбатан 37%га ошган. 2019 йилнинг феврал ойида Республика меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5857 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йил февралида ушбу кўрсатгич 8041 млрд. сўмни ташкил қилган.

Хусусан, 2-4 млн. сўм маош олувчилар миқдори 18% дан 21% гача ошган, 4 -5,5 млн. сўм маош олувчилар миқдори 3,5 %дан 4,7 %гача ошган. 1 млн. сўмгача маош олувчилар миқдори эса 47% дан 41% гача камайган. 

Давлат бюджети ва маошлар ошиши ҳақида инфографикамизда батафсил томоша қилинг. 

392

ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

788
(Янгиланган 20:02 22.05.2020)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган - Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш мавзусидаги сўров натижалари.
© Sputnik /

Яқинда президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказган эди.

Унда Ўзбекистон аҳолисининг 74% ЕОИИга қўшилиш тарафдори, ҳамда 78 % аҳоли Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаган.

Тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалар қатнашган сўровнома иштирокчиларига тақдим этилган сўровнома 10 саволдан иборат бўлиб, у хориж тажрибаси бўйича ишлаб чиқилди. Сўровномада барча ҳудудлардан 1300 дан ортиқ иштирокчи фаол ва аниқ жавоблари билан қатнашди.

Тадқиқот Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентлари ЕОИИга қўшилишни энг кўп (90 фоиздан ортиқ) қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

Интеграцион бирлашмага қўшилишга қарши бўлганларнинг улуши Андижон вилоятида 32 фоиз, Тошкент шаҳрида 26 фоиз, Фарғона вилоятида эса 21 фоизни ташкил этди.

Сўров натижалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

788
Строители

Самарқандда карантин шифохона қуриляпти

6
Ушбу мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касаллик даволанади. У ерда даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик карантин шифохона қуриляпти. Қурилишни бир ой муддат ичида якунлаш режалаштирилган. УзА. хабарига асосан.

“Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар даволанади. Даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳудуднинг ўзида тиббиёт ходимлари учун уй-жой қурилмоқда.

Ҳарбий шаҳарча ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қурилиш вазирлигининг масъул раҳбарлари билан биргаликда объект ва қурилиш лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Келгусида бу тиббиёт муассасаларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш режалаштирилмоқда.

6
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси