Humo карталаридан бевосита тўловни амалга ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун махсус турникетлар ишга туширилган. Мазкур тизим йўловчиларнинг кассада навбатда узоқ туриб қолишларини олдини олиб, улар учун қулай имконият яратади.
Тўловни амалга ошириш учун Humo картасини бор-йўғи валидаторга тегизиш талаб қилинади.
Ҳозирги кунда мазкур тизимга метрополитеннинг барча бекатларини улаш режалаштирилмоқда.
2020 йил давомида божхона назорат пунктларида энг кўп миқдорда тўхтатиб қолинган контрабанда товарлар:
Батафсил инфографикамизда танишинг.
2020 йилда ўлимлар сони 2019 йилга нисбатан 13%га ошиши кузатилди. 2019 йилда 154,6 минг киши вафот этган бўлса 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган.
Ўтган йилда туғилишлар сони ҳам ошган. Республика бўйича 841,8 минг нафар чақалоқ туғилган. Ўтган 201 йил давомида 815 минг нафар чақалоқ туғилган эди.
Пандемия йилида демография ва миграция қандай бўлгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давосс форумининг очилиш маросимида онлайн нутқ сўзлади.
Ўз сўзида Россия президенти бугунги кунда дунёда содир бўлаётган глобал жараёнлар ва муаммолар, коронавирус пандемияси ва вакцина яратиш масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Владимир Путин айтишига қараганда, 2020 йилда содир бўлган COVID-19 пандемияси инсоният учун мисли кўрилмаган чақириқ бўлган. Коронавирус туфайли бутун дунёда иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кескинлашган.
Биринчи навбатда, бунга сабаб - иқтисодий муаммолар. Камбағал давлатлар ва жамиятнинг даромади кам бўлган қатлами пандемия оқибатида янада оғир аҳволга тушиб қолиши оқибатида норозилик даражаси кескин ошиб бормоқда. Бу эса келажакда давлатларни, жамиятларни парчаланишига, барчанинг барчага қарши уруши бошланиши мумкин.
Россия президенти фикрига кўра, дунёда сўнгги бир неча ўн йилликда олиб борилган глобализация жараёнлари – фақат Америка ва Европанинг йирик корпорациялари даромади ошишига олиб келган. Дунёдаги энг йирик рақамли компаниялар эса ҳукуматлар билан рақобат қилиш даражасига етган.
“Инсоният тарихида турли давлат ва жамиятлар орасида рақобат, кураш, манфаатлар тўқнашуви ҳеч қачон тўхтамаган, лекин пандемия каби барча учун оғир бўлган даврларда – барча давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Менимча ҳозир айнан ана шундай вақт”, - деди Путин.
Бундай ҳамкорлик, хусусан коронавирусга қарши вакцина яратиш соҳасида йўлга қўйилиши мумкин. Коронавирусга қарши вакцинани барча давлатларга, жумладан Африка давлатларига ҳам етказиб бериш керак.
Иккинчидан, бадавлат давлатлар камбағал давлатлар билан маслаҳатлашган ҳолда миграция муаммоларини ҳам ҳал қилиши мумкин.
Россия президенти, шунингдек “бир чўққили дунё” қуришга бўлган уриниш даври тугаганини маълум қилди. Ушбу вазиятда глобал можарога йўл қўйилса – инсоният цивилизацияси йўқ бўлиб кетиши хавфи жуда катта.
Бугунги кунда давлатлар бир бири билан кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишлар керак. Ана шунда барча сиёсий, иқтисодий ва гуманитар муаммоларни енгиш мумкин бўлади, дейди Путин.
Нутқ сўнггида Россия президенти Европа давлатларига ўтган замон қўрқувларидан воз кечиб Россия билан тўлақонли ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.