Энг катта ўртача маошлар қайси соҳада тўланади?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда энг катта ўртача маош миқдори қайси соҳаларда экани ва қайси вилоятларда маошлар миқдори нисбатан баланд экани маълум бўлди.

Давлат Статистика қўмитаси Республика бўйича турли соҳаларда ва турли вилоятларда ўртача маош миқдорини аниқлади. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 9 ойи давомида номинал маошлар ўртача миқдори 2 213 400 сўмни ташкил қилган. 

Ўртача маошлар энг юқори бўлган соҳалар:

Банк, кредит, суғурта в лизинг соҳаси – 4,3 млн. сўм;
Ахборот технологиялари – 3,9 млн. сўм;
Саноат соҳасида – 3,1 млн. сўм;
Юк ташиш ва сақлаш соҳаси – 2,8 млн. сўм;
Қурилиш соҳаси – 2,6 млн. сўм;
Савдо соҳасида – 2,2  млн. сўм;
Таълим соҳасида – 1,7 млн. сўм;
Соғлиқни сақлаш соҳасида – 1,5 млн. сўм;

Статистик маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларида маошлар миқдори Республика бўйича ўртача кўрсатгичдан юқори, қолган вилоятларда - паст. 

Янгиликлар лентаси
0