Ўзбекистон Туркия муносабатлари

616
(Янгиланган 18:01 21.02.2020)
Ўзбекистон ва Туркия орасида товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларга етган. Айни дамда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар қиймати 500 минг долларни ташкил қилмоқда. 
© Sputnik

Ўзбекистон ва Туркия орасида дипломатик муносабатлар 1991 йилда ўрнатилган эди. Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган. 

Шундан сўнг икки давлат муносабатлари илдам ривожланиб келмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Туркия капитали асосида яратилган 1,3 дан ортиқ корхоналар мавжуд. Товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларга етган. Айни дамда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар қиймати 500 минг долларни ташкил қилмоқда. 

Ўзбекистон – Туркия муносабатлари ривожланиши ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

616
Мавзу:
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)

Пандемия йили: туғилишлар, ўлимлар ва миграция

106
(Янгиланган 14:40 21.01.2021)
2020 йилда Ўзбекистоннинг асосий демографик кўрсатгичлари - аҳоли сони, туғилишлар ва ўлимлар, келиш-кетиш қандай бўлди?
© Sputnik

2020 йилда ўлимлар сони 2019 йилга нисбатан 13%га ошиши кузатилди. 2019 йилда 154,6 минг киши вафот этган бўлса 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган. 

Ўтган йилда туғилишлар сони ҳам ошган. Республика бўйича 841,8 минг нафар чақалоқ туғилган. Ўтган 201 йил давомида 815 минг нафар чақалоқ туғилган эди. 

Пандемия йилида демография ва миграция қандай бўлгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

106

Ҳарбий куч нимадан иборат?

352
(Янгиланган 18:34 18.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли кучларида аскарлар ва ҳарбий техника сони, халқаро ҳамкорлик ва очиқ манбаалардан олинган бошқа маълумотлар.
© Sputnik

Global Firepower Index маълумотига кўра 2021 йилда Ўзбекистон армияси умумжаҳон рейтингида бир поғона юқорига кўтарилиб 51 ўринни эгаллади.

Рейтинг ҳисоблашда, доимий армияда аскарлар ва ҳарбий техника сони, техника замонавийлиги, қўшинлар ҳарбий  тайёргарлиги ва давлатнинг ҳарбий бюджети ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Қуроли кучларида Марказий Осий давлатлари, Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа давлатлар ҳамкорлик ва биргаликда ўқув-машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилган. 

Ундан ташқари республика ичида янги полигонларни ишга тушириш ва мавжудларини янгилаш жадал амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати нимадан иборатлиги ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

352
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

37
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

37