Тошкент жамоат транспортини 2020 йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда?

517
(Янгиланган 18:07 23.03.2020)
Ушбу йил давомида Тошкентда BRT - тажриба лойиҳа асосида 20 та замонавий метробуслар сотиб олинади. Ундан ташқари 152 та автобус йўналишлари қайта кўриб чиқилади.
© Sputnik /

Бу йил Тошкент жамоат транспортида бир неча муҳим янгиликлар бўлади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 157-сонли қарорида айтиб ўтилган. 

Хусусан, 2020 йилда пойтахтда 152 та автобус йўналишлари қайта кўриб чиқилиб, улардан 131 тасини мақбуллаштирилади, 14 тасини ёпилади ва 7 та янги йўналишлар очилади. 

Шунингдек, “Тошшаҳартранспорт” 2020 йил 1 октябрга қадар Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш мақсадида махсус қатнов йўлагини (BRT) тажриба лойиҳаси тариқасида амалга ошириш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан 20 та замонавий электробус ва қувватлаш ускуналари харид қилинади.

Таъкидланишича, 2020 йил 1 сентябрга қадар жамот транспортида йўналишни режалаштириувчи “Менинг йўналишим” электрон тизимини жорий этилади.

Шунингдек, йирик автобус бекатларида йўналишлар ҳаракати жадвали ва автобуснинг етиб келиши вақтини кўрсатиб турувчи электрон-ахборот таблолар билан жиҳозланиши таъминланади.

Жамоат транспорти ҳақидаги барча янгиликлар билан инфографикамизда танишинг. 

517