Коронавирусга қарши кураш ҳомийлари

605
(Янгиланган 19:53 06.04.2020)
Энг бой, машҳур ва обрўйли кишилар коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам бераётгани ҳақида инфографикамизда танишинг. 
© Sputnik /

Дўст бошга бало келганда билинар, - дейди доно халқ. Ҳақиқатдан ҳам бугун инсоният бошика улкан бало келган. Ҳар куни юз минглаб кишилар COVID-19 вируси билан касалланмоқда, дунё бўйича минглаб одамлар вафот этмоқда. Ушбу оғир дамларда инсонлар орасида бадавлат ва обрўйли кишилар, машҳур хонанда ва спорт юлдузлари, йирик компания эгалари - хуллас имконияти бор одамлар қандай ёрдам кўрсатмоқда? 

Ўтган ҳафтада бизнесмен Алишер Усмонов Ўзбекиистондаги янги қурилаётган шифохона учун 20 миллионга аспоб-ускуна харид қилишга маблағ ажратгани ҳақида хабар берган эдик. Ундан ташқари миллиардер Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина олиб келишни ҳам ваъда берган эди. 

Ушбу ва бошқа машҳур кишилар коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам бераётгани ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

 

 

605

ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

725
(Янгиланган 20:02 22.05.2020)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган - Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш мавзусидаги сўров натижалари.
© Sputnik /

Яқинда президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказган эди.

Унда Ўзбекистон аҳолисининг 74% ЕОИИга қўшилиш тарафдори, ҳамда 78 % аҳоли Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаган.

Тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалар қатнашган сўровнома иштирокчиларига тақдим этилган сўровнома 10 саволдан иборат бўлиб, у хориж тажрибаси бўйича ишлаб чиқилди. Сўровномада барча ҳудудлардан 1300 дан ортиқ иштирокчи фаол ва аниқ жавоблари билан қатнашди.

Тадқиқот Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентлари ЕОИИга қўшилишни энг кўп (90 фоиздан ортиқ) қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

Интеграцион бирлашмага қўшилишга қарши бўлганларнинг улуши Андижон вилоятида 32 фоиз, Тошкент шаҳрида 26 фоиз, Фарғона вилоятида эса 21 фоизни ташкил этди.

Сўров натижалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

725

Россияда "Меҳр" фонди иш бошлади

203
Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади ва 2 кун ичида 200дан ортиқ ёрдамга муҳтож кишиларга пул ажратди. 
© Sputnik /

Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади.Жамғарма ҳомийси Алишер Усмонов, жамғарма фаолияти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилади. 

Бир марталик ёрдам пулининг миқдори 12 130 рубл бўлиб, у ногиронларга, қарамоғида 2 ёки ундан ортиқ бола ёки ҳомиладор бўлган аёлларга, талаба ва коронавирус ташҳиси қўйилган фуқароларга ажратилади. Молиявий ёрдамни олиш учунюқоридаги ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши керак. 

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан ўзбек ва рус тилларида махсус ишга туширилган “Мехр.рф”  электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.

"Меҳр" жамғармаси қандай ишлаши ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

203
Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

19
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

19