Карантинда нима билан шуғулланиш мумкин?

520
(Янгиланган 23:21 07.04.2020)
Кутилмаганда пайдо бўлган бир талай бўш вақтингизни самарали ўтказиш учун Sputnik таҳририяти бир неча ғоялар таклиф қилмоқда.
© Sputnik

Коронавирус эпидемияси туфайли эълон қилинган карантин ва ўз ўзини изоляция қилиш режими кўпчилликни кун узун уйда ўтиришга мажбур қилмоқда. Одатий ҳаётда бўш вақт топиш қийин бўлган кишилар учун ушбу давр кутилмаган совға бўлиши мумкин. 

Биринчи навбатда албатта, сиз билан бир уйда истиқомат қилаётган оила аъзоларингиз ва яқинларингизга эътибор беринг. Ахир эрталабдан-кечгача ишлайдиган ота-оналар ўз болалари билан яхшилаб гаплашиб олишга ҳам вақт топа олишмайди. Мана сизга ажойиб имконият. Фарзандингизнинг ўқишлари ва муваффақиятлари билан қизиқинг. Биргаликда бирор оилавий фильм томоша қилинг, ёки мазали таом пиширинг.

Бўш вақтни қандай қилиб самарали ўтказиш ҳақида Sputnik инфографикасида батафсил томоша қилинг.  

520

Хорижий капитал иштирокида тузилган корхоналар қанча?

66
(Янгиланган 11:25 19.10.2020)
Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойида хорижий капитал иштирокида тузилган корхоналар сони 10%дан кўпроқ ошди.
© Sputnik

Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокида фаолият юритаётган корхоналара сони 11,3 мингдан ортган. Улардан 1237таси 2020 йилнинг 9 ойида ташкил қилинган. 

Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил қилган давлатлар бу - Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Корея бўлган. 

Хорижий капитал иштьирокида ташкил қилинган янги корхоналарининг аксарияти савдо-сотиқ, саноат, қурилиш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида. 

66

Қайси давлатда қанча жўнатма олиш мумкин

284
(Янгиланган 18:16 16.10.2020)
ЕОИИ, МДҲ ва ЕИ давлатларида кишилар бир ой ёки бир кварталда хориждан неча сўмлик жўнатмаларни божсиз олишлари мумкин?
© Sputnik

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб хориждан олинадиган жўнатмалар қиймати 200 доллар ва оғирлиги 10кг миқдорида чекланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида яқинда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Янги қонунда белгиланишига кўра, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб божхона тўловларисиз олиб келинаётган жўнатмалар миқдорини 200 долларгача камайтириш режалаштирилган.

Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, ушбу чоралар мамлакатда тадбиркорликни амалга ошириш учун тенг рақобатбардош шароит яратиш ҳамда яширин иқтисод даражасини пасайтириш мақсадларида амалга оширилмоқда. 

ЕОИИ, МДҲ ва ЕИ давлатларида кишилар бир ой ёки бир кварталда хориждан неча сўмлик жўнатмаларни божсиз олишлари мумкин? Бу ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

284

Ўткир тишли вирус, ниқоб ва шифокорлар: турли мамлакатлардаги граффитлар сара суратлар

0
Жорий йилда коронавирус пандемияси санъатнинг ажралмас қисмига айланди десак, асло муболаға бўлмайди.

Коронавирус ҳаётимизга шунчалик жиддий кириб келдики, ниқоб таққан кишилар ва вируслар 2020 йилда санъатнинг ажралмас қисмига айланди.

Дунёнинг турли бурчакларида шифокорлар, коронавирус ва пандемияга бағишланган граффитлар пайдо бўлди.

Sputnik жамланмасида сара суратлар.

0
  • © REUTERS / Piroschka van de Wouw

    Амстердамда Голландия ҳукумати томонидан эълон қилинган янги ижтимоий чекловлардан сўнг ниқоб кийган одам Халқаро кўча санъати музейида санъат асарига қараб турибди.

  • © AP Photo / Mosa'ab Elshamy

    Ниқоб таққан аёл Мароккода ниқоб таққан Мона Лиза граффити олдида.

  • © REUTERS / John Sibley

    Лондон марказида граффити қаршисида турган аёл.

  • © AFP 2018 / Vladimir Zivojinovic / STR

    Сербияда рассомлар граффит чизмоқда.

  • © AP Photo / Binsar Bakkara

    Индонезияда ниқоб тақиш зарурлигини эслатувчи граффит.

  • © AFP 2018 / Mohammed Abed

    Фаластинда болакай ўткир тишли вирус олдидан ўтиб кетяпти

  • © AFP 2018 / Juni Kriswanto

    Ява оролида ҳароратни ўлчаётган киши тасвирланган граффит.

  • © REUTERS / Edgard Garrido

    Мексикада тиббиёт ходимларига бағишланган граффит.

  • © AP Photo / Luca Bruno

    Италиядаги ҳамшира граффити.

  • © AFP 2018 / Oli Scarff

    Манчестерда одамлар тиббиёт ходими граффити қаршисида. Буюк Британия.