Ғалабага қўшилган ҳисса - Чирчиқ машинасозлик заводи

257
Чирчиқ машинасозлик заводининг пайдо бўлиши, уруш йилларидаги фаолияти ва Ғалабага қўшга ҳиссаси ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
© Sputnik /

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон фрнт чиғизидан анча ичкарида бўлсада, унинг Ғалабага қўшган ҳиссаси катта бўлди. Пахта, ипак, озиқ-овқат каби анъанавий маҳсулотлардан ташқари республика жанг майдонларига қурол-аслаҳаларни ва ўқ дори ҳам етказиб берди.

Ғарбий ҳудудларда жанговар ҳаракатлар бошлангани туфайли кўплаб завод ва фабрикалар, театр ва институтлар мамлакат ичкарисига, жумладан Ўзбекистонга кўчирилган эди. Чирчиқ машинасозлик заводи номи билан танилган, Чирчиқдаги қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод ҳам ана шундай корхоналардан биридир. 

Корхона 1942 йил 27 июлда Сталин номидаги Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводининг 2-филиали негизида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР пойтахтининг ўздаги биринчи цехлар 1941 йилда, Ростов-Дону шаҳридан "Ростселмаш"нинг бир қисми эвакуация қилинганида пайдо бўлди. 1942 йил июн ойида шошилинч қурилиш ва ускуналарни ўрнатилганидан сўнг, янги ишлаб чиқариш майдони СССР миномёт қуроллари Халқ комиссарлигига топширилди.

Ушбу корхонанинг пайдо бўлиши, уруш йилларидаги фаолияти ва Ғалабага қўшга ҳиссаси ҳақида батафсил Sputnik инфографикасида танишинг.

 

257

ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

714
(Янгиланган 20:02 22.05.2020)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган - Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш мавзусидаги сўров натижалари.
© Sputnik /

Яқинда президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказган эди.

Унда Ўзбекистон аҳолисининг 74% ЕОИИга қўшилиш тарафдори, ҳамда 78 % аҳоли Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаган.

Тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалар қатнашган сўровнома иштирокчиларига тақдим этилган сўровнома 10 саволдан иборат бўлиб, у хориж тажрибаси бўйича ишлаб чиқилди. Сўровномада барча ҳудудлардан 1300 дан ортиқ иштирокчи фаол ва аниқ жавоблари билан қатнашди.

Тадқиқот Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентлари ЕОИИга қўшилишни энг кўп (90 фоиздан ортиқ) қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

Интеграцион бирлашмага қўшилишга қарши бўлганларнинг улуши Андижон вилоятида 32 фоиз, Тошкент шаҳрида 26 фоиз, Фарғона вилоятида эса 21 фоизни ташкил этди.

Сўров натижалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

714

Россияда "Меҳр" фонди иш бошлади

203
Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади ва 2 кун ичида 200дан ортиқ ёрдамга муҳтож кишиларга пул ажратди. 
© Sputnik /

Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади.Жамғарма ҳомийси Алишер Усмонов, жамғарма фаолияти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилади. 

Бир марталик ёрдам пулининг миқдори 12 130 рубл бўлиб, у ногиронларга, қарамоғида 2 ёки ундан ортиқ бола ёки ҳомиладор бўлган аёлларга, талаба ва коронавирус ташҳиси қўйилган фуқароларга ажратилади. Молиявий ёрдамни олиш учунюқоридаги ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши керак. 

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан ўзбек ва рус тилларида махсус ишга туширилган “Мехр.рф”  электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.

"Меҳр" жамғармаси қандай ишлаши ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

203
Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов

Тошкентдаги “Ипотека банк” ходимида коронавирус аниқланди

10
Ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ҳамкасби карантинга олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 24 май куни Тошкендаги “Ипотека банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.

Банк хабарига кўра, ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ходимлар карантинга олинган.

Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатория таҳлил учун намуналар олинган.

10