Ўзбекистон олимпиада ўйинларида қанча медал олган?

211
(Янгиланган 19:50 25.06.2020)
Халқаро олимпия кунида Sputnik планетанинг энг муҳим спорт мусобақаси ғолибларини эсга олди. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 
© Sputnik /

2016 йилда Рио де Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон ўз тарихида энг яхши натижа кўрсатиб, умумжамоавий 21 ўринга эришди. 

Ўзбекистон олимпия тарихи 50 йиллардан СССР жамоаси таркибида халқаро ўйинларда иштирок этишдан бошланган. Биринчи олдтин медални кўпкўраш бўйича Галина Шамрай исмли спортчи 1952 йилда олиб келган. Ундан сўнг 1968 йилда Вера Галушко исмли волейболчи ҳам чемпионлик унвонига сазовор бўлган. 

1972 йида Мюнхенда бўлиб ўтган олимпиадада Ўзбекистонлик спортчилар 3та олтин медал қўлга киритишган. Булар юнон-рум кураши, волейбол ва кўпкураш спорт турларидан. 1976 йилда эса афсонавий боксчи Руфат Рисқиев Монреалдан кумуш медаол билан қайтган эди. 

Ўзбекистон янги тарихида биринчи олтин медални 1992 йилда гимнастикачи Оксана Чусовитина қўлга киритган эди. 1994 йилда эса Лина Черязова фристайл бўйича олтин медал соҳиби бўлган эди. Бугунга қадар ушбу олтин медал Ўзбекистон учун қишги спорт турларида қўлга киритилган ягона медал бўлиб қолмоқда. 

2016 йилда эса ўзбекистонлик спортчилар 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медаллар билан қайтишди. Ўзбекистн олимпия ютуқлари ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.  

 

211

Ўзбекистон темир йўллари ютуқлар ва режалар

452
Куни кеча, 2 август куни собиқ иттифоқ давлатларида Темир йўл транспорти ходимларининг куни нишонланди.
Ўзбекистон темир йўллари – ютуқлар ва режалар

Ўзбекистонда темир йўл асосий оператори  - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланади.

Компания 1994 йил 7 ноябрда Ўрта Осиё собиқ темир йўл базасида ташкил этилган. Бугун бу ташкилот нафақат темир йўлларни, балки Тошкент метрополитени бошқаради.

452

VW Caddy - оддий "бўғирсоқ ташувчи" эмас

543
(Янгиланган 19:26 30.07.2020)
Ўзбекистонда яқинда сотувга чиқарилган, “Жиззах Авто” заводида 2022 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган VW Caddу автомобили ҳақида биз нималарни биламиз?
© Sputnik /

Сизнинг оилангиз катта, ёки ишхонангиз учун ҳам одам ташиш ҳам кичик юкларни ташишга мўлжалланган универсан автомобил керак бўлса - VW Caddy буни эплай олади, дейилган компания сайтида. 

Дарҳақиқат, ушбу кичик фургон автомобилининг устувор томонлари бир неча: 

  • 7 кишигача одам
  • 750 килогача юк
  • 3 метр кубгача ҳажм
  • бошқаришда енгил автомобилдек қулай ва ишончли

Бу ҳам етмаса Европа автомобилларига хос бўлган бежирим лекин дид билан яратилган ташқи кўриниш узоқ йиллар давомида "модадан қолмайди" ва жонингизга тегмайди. Шунингдек автомобил экспертлари уни Фольксвагенга хос бўлган эргономика ва созланган бошқарувчанлик хусусияти борлигини эътироф этишган. 

Буларнинг барчаси мужассам бўлган автомобилни энди Ўзбекистонда харид қилиш мумкин. Икки йилдан сўнг эса у Жиззахдаги автомобил заводида ишлаб чиқарила бошланади. Ўшанда балким нархи ҳам арзонроқ бўлар. 

Европанинг оммавий тижорат автомобили бўлган VW Caddy ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

543

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

97
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

97