ОТМдан ташқари қандай ўқув шакллари бор?

404
Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун олий таълимдан ташқари ўқишнинг қандай янги шакллари таклиф қилинмоқда? Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Ўзбекистонда мактаб битирувчиари учун ОТМдан ташқари қандай ўқув шакллари мавжуд?

Олий ўқув юртлари билан бир қаторда, академик лицейлар, техникумлар, коллежлар ва проффессиоанл мактаблар турли ўқув шаклларида ўқишни таклиф қилишмоқда. 

Хусусан ўқиш шакллари, кундузги, сиртқи, кечги ва масофавий бўлиши мумкин. Ўқиш ўзбек ёки рус тилида олиб борилиши, ўқиш учун тўлов эса бепул, бюджет ҳисобидан ёки контракт шаклида бўлиши мумкин. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

 

404

Пандемия вақтидаги инсонпарварлик

305
(Янгиланган 14:12 10.07.2020)
Деярли барча мамлакатлар учун кутилмаган ва оғир келган COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистон қўшни давлаталар ва ҳамкорларидан ўз ёрдамини аямади. Республика инсонпарварлик ёрдами ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 
© Sputnik /

Инсоният учун 2020 йил оғир келди. COVID-19 пандемияси бутун дунё учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Коронавирусга чалинганлар сони деярли барча мамлакатларда кескин ўса бошлади, бир вақтининг ўзида дори-дармон, тиббий буюмлар, сунъий нафас олиш аппаратлари танқислиги бошланди. Пандемиянинг илк кунларида эса шахсий ҳимоя воситаларига талаб кескин ошди. 

Ана шундай оғир шароитда Ўзбекистон ўзининг яқин қўшниларга ва ҳамкорларига биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди. Инсонпарварлик ёрдами эпидемия дастлаб авж олган Хитойга, кейин Россияга жўнатилди. Шунингдек Эрон, Руминя, Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам юборилди.Қозоғистонда эпидемия авж олган сўнгги кунларда эса ушбу қўшни республикага ҳам 2 млн дона ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплар етказиб берилди. 

Пандемия шароитида Ўзбекистон кимга ва қанча ёрдам бергани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

305

"Хумо" юлдузлари қайси жамоаларга ўтиб кетишди?

300
(Янгиланган 16:48 08.07.2020)
Тошкент хоккей клуби Олий лигада танаффусга чиқиши муносабати билан унинг таркибидаги легионерлар бошқа жамоаларга ўтишди. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Маълумки, 2020 йилнинг 17 апрел куни "Хумо" хоккей клуби Олий лигада бир йил танаффус эълон қилган эди. Ўтган вақт ичида жамоа сафидаги легионер хоккейчилар ўзларига бошқа жамоалар топишга улгуришди. 

Хусусан, Артём Воронин ва Павел Синявский Ханти-Мансийскдаги "Югра" жамоаси билан, дарвозабон Роман Смирягин, ҳимоячилар Арсений Ерохин ва Надир Ислямовлар - Тольяттининг "Лада" жамоаси билан шартнома имзолашди. 

Шунингдек Константин Гавриленко ва Глеб Летов, Артём Попитич, Дмитрий Мехоношинлар эса Уралдаги энг таниқли клублардан бири - "Молот - Прикамья" клуби билан шартнома имзолашди. Павел Новожилов ва Антон Богацкийлар эса Тамбов хоккей жамоаси билан шартномалар имзолашди. 

"Хумо" собиқ юлдузлари қайси жамоаларга ўтгани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

 

300
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида яна бир ҳужжат кучга кирди

18
Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда. Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-октябрда Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда, шунингдек, Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда.

Тузатишлар “солиқ шаффофлиги”ни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурияти билан белгиланади.

18
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия