COVID-19’га қарши кураш: Россия МДҲ давлатларига қандай ёрдам бермоқда

742
Россия феврал ойидан бери 32та давлатга COVID-19га қарши курашишда ёрдам бермоқда. Гуманитар юкларнинг ярмидан кўпи МДҲ, Абхазия ва Жанубий Осетияга жўнатилди.
Россия МДҲ давлатларига қандай ёрдам бермоқда

Sputnik Россия пандемия даврида қўшни давлатларга қандай ёрдам берганини ўрганиб, инфографика тайёрлади.

Россия хорижга 734 минг дона коронавирусни аниқлаш тестларини беғараз ёрдам сифатида юборди. Бу ҳажмнинг деярли 55 фоизи ёки 402,7 минг донасини МДҲ мамлакатлари, Абхазия ва Жанубий Осетия олди. Марказий Осиё мамлакатларига - Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга энг катта партияси жўнатилди.

Синов ўтказиш ва натижани олиш учун кимёвий реактивлар ҳам керак. Шунинг учун Россия 723 минг реагентларни чет элга юборди. Уларнинг 440 мингдан ортиғи яна МДҲ давлатлари, Абхазия ва Жанубий Осетияга жўнатилди.

742
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1059)

Ўзбекистон темир йўллари ютуқлар ва режалар

263
Куни кеча, 2 август куни собиқ иттифоқ давлатларида Темир йўл транспорти ходимларининг куни нишонланди.
Ўзбекистон темир йўллари – ютуқлар ва режалар

Ўзбекистонда темир йўл асосий оператори  - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланади.

Компания 1994 йил 7 ноябрда Ўрта Осиё собиқ темир йўл базасида ташкил этилган. Бугун бу ташкилот нафақат темир йўлларни, балки Тошкент метрополитени бошқаради.

263

VW Caddy - оддий "бўғирсоқ ташувчи" эмас

534
(Янгиланган 19:26 30.07.2020)
Ўзбекистонда яқинда сотувга чиқарилган, “Жиззах Авто” заводида 2022 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган VW Caddу автомобили ҳақида биз нималарни биламиз?
© Sputnik /

Сизнинг оилангиз катта, ёки ишхонангиз учун ҳам одам ташиш ҳам кичик юкларни ташишга мўлжалланган универсан автомобил керак бўлса - VW Caddy буни эплай олади, дейилган компания сайтида. 

Дарҳақиқат, ушбу кичик фургон автомобилининг устувор томонлари бир неча: 

  • 7 кишигача одам
  • 750 килогача юк
  • 3 метр кубгача ҳажм
  • бошқаришда енгил автомобилдек қулай ва ишончли

Бу ҳам етмаса Европа автомобилларига хос бўлган бежирим лекин дид билан яратилган ташқи кўриниш узоқ йиллар давомида "модадан қолмайди" ва жонингизга тегмайди. Шунингдек автомобил экспертлари уни Фольксвагенга хос бўлган эргономика ва созланган бошқарувчанлик хусусияти борлигини эътироф этишган. 

Буларнинг барчаси мужассам бўлган автомобилни энди Ўзбекистонда харид қилиш мумкин. Икки йилдан сўнг эса у Жиззахдаги автомобил заводида ишлаб чиқарила бошланади. Ўшанда балким нархи ҳам арзонроқ бўлар. 

Европанинг оммавий тижорат автомобили бўлган VW Caddy ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

534
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна можаро: қурбон ва ярадор бор

48
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг Исфара участкасида қирғизистонлик чегарачи ярадор бўлди, тожикистонлик бир фуқаро эса ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун, 6 август куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида можаро юзага келди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон томонидан номаълум шахслар ҳарбий хизматчига қарата ўқ узган. Ўқ ов милтиғидан отилгани тахмин қилинмоқда. Чегарачи қўлидан ярадор бўлган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, можаро юз берган жойдан узоқ бўлмаган жойда Исфара шаҳри, Чоркуҳ қишлоғида яшовчи фуқаро қирғиз томонидан оёғидан ярадор бўлган. Бунинг натижасида у ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида икки мамлакат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазият барқарор ва назорат остида.

48