Пандемия ва иқтисод

245
(Янгиланган 19:37 24.07.2020)
2020 йилнинг биринчи ярмида умумжаҳон пандемияси даврида Ўзбекистон иқтисодий ривожланиши қандай кечди?
© Sputnik /

Ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 %га ошди. Саноат ўсиши ҳажми -1,9 %га тушган бўлсада қишлоқ хўжалик - 2,8 % ва қурилиш - 7,3 %га ошди. 

Ташқи савдо анчагина зарар кўрди. Экспорт ҳажми -22,6 % ва импорт ҳажми -15 %га тушиб кетди. 

Ўзлаштирилган инвестициялар миқдори ўтган йилган нисбатан 26%га ошди.

Пандемия Ўзбекистон иқтисодига қандай таъсир қилгани ҳақида батафсил инфографикамизда томша қилинг. 

245

Ўзбекистон темир йўллари ютуқлар ва режалар

264
Куни кеча, 2 август куни собиқ иттифоқ давлатларида Темир йўл транспорти ходимларининг куни нишонланди.
Ўзбекистон темир йўллари – ютуқлар ва режалар

Ўзбекистонда темир йўл асосий оператори  - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланади.

Компания 1994 йил 7 ноябрда Ўрта Осиё собиқ темир йўл базасида ташкил этилган. Бугун бу ташкилот нафақат темир йўлларни, балки Тошкент метрополитени бошқаради.

264

VW Caddy - оддий "бўғирсоқ ташувчи" эмас

534
(Янгиланган 19:26 30.07.2020)
Ўзбекистонда яқинда сотувга чиқарилган, “Жиззах Авто” заводида 2022 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган VW Caddу автомобили ҳақида биз нималарни биламиз?
© Sputnik /

Сизнинг оилангиз катта, ёки ишхонангиз учун ҳам одам ташиш ҳам кичик юкларни ташишга мўлжалланган универсан автомобил керак бўлса - VW Caddy буни эплай олади, дейилган компания сайтида. 

Дарҳақиқат, ушбу кичик фургон автомобилининг устувор томонлари бир неча: 

  • 7 кишигача одам
  • 750 килогача юк
  • 3 метр кубгача ҳажм
  • бошқаришда енгил автомобилдек қулай ва ишончли

Бу ҳам етмаса Европа автомобилларига хос бўлган бежирим лекин дид билан яратилган ташқи кўриниш узоқ йиллар давомида "модадан қолмайди" ва жонингизга тегмайди. Шунингдек автомобил экспертлари уни Фольксвагенга хос бўлган эргономика ва созланган бошқарувчанлик хусусияти борлигини эътироф этишган. 

Буларнинг барчаси мужассам бўлган автомобилни энди Ўзбекистонда харид қилиш мумкин. Икки йилдан сўнг эса у Жиззахдаги автомобил заводида ишлаб чиқарила бошланади. Ўшанда балким нархи ҳам арзонроқ бўлар. 

Европанинг оммавий тижорат автомобили бўлган VW Caddy ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

534
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

61
(Янгиланган 12:30 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Тегишли қарор 2020 йилнинг 5 августи, чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган", - дейилади расмий баёнотда.

Каримовга Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси 1-қисми ("Террористик ҳужумни амалга ошириш ёки уни амалга ошириш билан қўрқитиш") бўйича айблов қўйилмоқда. Ушбу моддада гумонланувчилар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни, Каримов, Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган.

У банк бўлинмаси раҳбаридан ташқари барча ходимларни қўйиб юборган. Раҳбар аёлни гаров олган.

Сухроб Каримов 40 минг гривен (1,44 минг доллар) ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

Амалга оширилган махсус операция натижасида Каримов қўлга олинган, уни тўғридан-тўғри эфирда қўлини қайириб, банк биносидан олиб чиқиб кетишган.

Каримовни қўлга олишда Украина телеканалларининг икки нафар журналисти кўнгилли равишда иштирок этган.

Текширувлардан сўнг Каримов ёлғон гапиргани фош бўлган: унинг рюкзагида бомба ҳам, бошқа портловчи қурилмалар ҳам бўлмаган.

Сал кейин ўзбекистонлик бу йигит психоневрологик ҳисобда туриши аниқланган.

61