Тўдакўл курортида нималар бор?

551
Навоий вилоятида яқинда Тўдакўл сув омбори соҳилида замонавий "Silk Road Family Resort" курорти ўз бағрини очди. 
© Sputnik /

Бухородан 30 километр масофада жойлашган Тўдакўл курорти 15 гектар майдонни эгаллаган ва объект биринчи босқичда - 500 нафар, иккинчи босқичда эса 1500 нафардан ортиқ сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Бугуннинг ўзидаёқ 150 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган.

Курорда кичик "Диснейленд", 50 кишилик отел, кема кўринишидаги ресторан, спа-салон, табиат қўйнидаги гумбазсимон шаклдаги уйлар... ва бошқа қатор қулайликлар яртилмоқда.

Пляж бугун барча учун бепул. Тез кунда одам бошига 100 минг, 5-13 ёшли болалар учун - 50 минг ва 5 ёшгача бўлган болалар учун бепул нарх белгиланиши айтилмоқда.

 

Тўдакўл дам олиш маскани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

551

Ўзбекистонда меҳнат мигранти бўлиш осонми?

227
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини имзолади.
Меҳнат миграция тизимини ташкил қилиш чоралари

2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

Хорижга меҳнат фаолиятини ошириш мақсадида юборилаётган фуқаролар кетишидан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунар ва тил ўргатилади.  “Ишга марҳамат” мономарказлари, шаҳар, туман ва маҳалла касб ҳунарга ўқитиш марказлари очилади.

Миграцияни ташкил қилиш бўйича янги чоралар ҳақида батафсил инфографикамизда танишингиз мумкин.

227

Пахта: меҳнат ҳақи, имтиёз ва шарт-шароитлар

406
(Янгиланган 18:37 14.09.2020)
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси бу йил пахта хосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Пахта-2020: меҳнат ҳақи, имтиёзлар ва шарт-шароитлар

Қарорга кўра, 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёси йиғим-теримини ташкил этишда: машинада терилган 1 т пахта учун – 920 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш; қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 1000 сўмдан, иккинчи теримда – 1400 сўмдан кам бўлмаган меҳнат ҳақи тўлаш; пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ушбу нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари; пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақини ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

Бу йилги янги пахта мавсуми ҳақида батафсил Sputnik инфографикасида танишингиз мумкин.

406
Нож в руке. Иллюстративное фото

Тошкентда фуқаро тунги клуб олдида 4 кишини пичоқлади

5
Жанжал вақтида пичоқланган 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган. Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди. Унда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги айтилган эди.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатган. С.Х. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5