Пандемия вақтида меҳнат ҳимояси

145
(Янгиланган 17:51 05.10.2020)
Ўзбекистонда пандемия вақтида Меҳнат вазирлиги томонидан фуқароларга қандай ёрдам кўрасатилганини айтиб беришди.
© Sputnik

Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида 37 минг киши ишсизлик бўйича ёрдам пули олган.

Ундан ташқари кооперативларга бириктирилган кам таъминланган оилалар, ўз ишина бошлаётган тадбиркорлар ва ишсизлар учун 122 миллар сўмдан ортиқ давлат субсидиялари ажратилган. 

Шунингдек, хорижий мамлакатларда бўлган меҳнат мигрантларига ҳам ёрдам берилган. Хусусан, 100 минг киши чартер парвозлари билан эвакуацяи қилинди, 158,9 минг кишига иш топишда ёрдам берилди. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

145

Ўзбекистонда бу йил қанча ипотека олинди

56
(Янгиланган 12:19 28.10.2020)
Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган.
© Sputnik

Ўзбекистонда Ипотека бозори йил сайин ўсиб бормоқда. Марказий Банк хабарига кўра Ўзбекистонда йил бошдан буён жами 6,4 триллион сўмлик ипотека кредитлари олинган. Кредит олиш учун жами 50627 киши мурожаат қилган. 

Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган. Бухоро ва Навоий вилоятларида ипотека олувчилар сони нисбатан кам бўлган. 

Ипотека қарзларининг аксарияти "Қишлоқ қурилиш инвест" ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" компаниялари томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун сарфланган. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

56

Коронавирусга қаерда тест топшириш мумкин?

210
Ўзбекистонда Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топшириш учун қуйидаги ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин.
© Sputnik

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида COVID-19га аниқ ташҳис қўйиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган тиббий муассасалар рўйхатини эълон қилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда ана шундай ташкилотлар сони 29та бўлиб, улардан 17таси Тошкент шаҳрида, 5таси Самарқандда, 3таси Фарғонада, 1тадан Наманган, Навоий, Нукус ва Қарши шаҳарларида жойлашган.Барча клиникалар рўйхати ва манзили билан инфографикамизла танишинг. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида таҳлил топширишга яна рухсат берилди. Нархни нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олиниши мумкин.

210
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

44
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

44