Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ош қаерда

401
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.
© Sputnik

Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказган.

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида (18 880 сўм), энг арзон ош эса Қорақалпоғистон Республикасида (13 883).

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Ўн ой мобайнида ҳудудлардаги палов нархи ўртача 1500-3000 сўмга қимматлашган. Лекин Самарқандда у арзолашган.

Ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари Sputnik инфографикасида.

401

ТМЗ рақамларда

95
ТМЗда - Ўзбекистондаги энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади. Бу ерда заҳарли газларни тўлиқ ушлаб қолувчи ҳамди чиқинди сувларини фильтрловчи тизимлар ўрнатилган.
© Sputnik

Бугун Тошкентда металлургия заводи ишга тушди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти ва қатор хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишди. 

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда Тошкент металлургия заводининг пайдо бўлиши кўплаб маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб беришини, уларнинг маҳсулотларининг катта қисмини маҳаллийлаштиришга ёрдам бериши таъкидлади. 

Шу вақтгача металл прокати асосан асосан четдан олиб келинган. Бу корхона йилига 500 минг тонна рух ва полимер копламали темир махсулотлари ишлаб чикаради. Бу эса республикадаги 100 дан ортиқ корхоналар эҳтиёжини қондиради, деди президент.

Ундан ташқари ТМЗда 700та иш ўринлари яратилади, турдош тармоқлар билан бирга эса - 5 мингта иш ўринлари яратилади. корхона шунингдек, энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади.

95

"Ақлли" ҳисоблагичлар қарздорлар чироғини ўчиради

379
Қарздорликни олдини олиш мақсадидида Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.
© Sputnik

Ҳудудий энергия тармоқлари электр энергиясидан кимнинг қарзи энг кўп эканини айтишди. Маълум бўлишича, электрдан қарзлар жами миқдори  3,5 трлн. сўмни ташкил қилади. Ундан 2,4 трлн сўм - аҳоли қарзи. 

Вилоятлар кесимида энг қарзи кўп вилоятлар - Самарқанд вилояти (646 млрд), Навоий вилояти (410 млрд) ва Андижон вилояти (273 млрд.) 

Аҳоли орасида қарзи 10 млн. сўмдан ортиқ бўлган кишилар - 5200га яқин, 3-5 млн. сўм бўлганлар - 14,8 минг ва қарзи 1-3 млн сўм бўлган - 157 мингдар ортиқ кишини ташкил қилган. 

Келажакда ушбу вазиятни олдини олиш мақсадидида Ҳудудий энергия тармоқлари келажакда оммавий тартибда "Ақлли" ҳисоблагичларга ўтишни жорий этишни таклиф қилди. Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.

379

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

74
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

74