Чет элда иш қидираётганлар учун

318
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятига қатор ўзгаришлар киритилди. Батафсил инфографикамизда танишинг.
© Sputnik

Ўзбекистонда сўнгги йилда хусусий бандлик агентликлари томонидан кўплаб қоидабузарликлар қайд этилаётгани сабабли уларнинг фаолиятига жиддий ўзгаришлар киритилди.

Хусусан, 14 ноябрдан бошлаб хусусий бандлик агентликлари фаолиятиди қуйидагилар ўзгаради:

Агентликлар иш қидираётган шахсларгадан ҳақ ундирмайди;
Хизмат ҳақини иш берувчи тўлаб беради;
Агентлик хизмат ҳақи - БҲМнинг бир бараваридан ошмайди;
Агентликлар Жамғармага тўлайдиган захира маблағи миқдори 8500 БҲМ бўлди
Агентлик ва фуқаро орасидаги шартнома labormigration.uz ахборот тизимида рўйхатга олинади

Меҳнат миграцияси муаммоларига бағишланган тадбирда маълум бўлишча, бугунги кунда Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятида кўплаб қонунбузарликлар аниқланган. Хусусан, 9338 нафар фуқароларда 79 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ноқонуний йиғиб олгани қайд этилган. 11та бандлик агентлигининг 51 нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

318

ТМЗ рақамларда

94
ТМЗда - Ўзбекистондаги энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади. Бу ерда заҳарли газларни тўлиқ ушлаб қолувчи ҳамди чиқинди сувларини фильтрловчи тизимлар ўрнатилган.
© Sputnik

Бугун Тошкентда металлургия заводи ишга тушди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти ва қатор хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишди. 

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда Тошкент металлургия заводининг пайдо бўлиши кўплаб маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб беришини, уларнинг маҳсулотларининг катта қисмини маҳаллийлаштиришга ёрдам бериши таъкидлади. 

Шу вақтгача металл прокати асосан асосан четдан олиб келинган. Бу корхона йилига 500 минг тонна рух ва полимер копламали темир махсулотлари ишлаб чикаради. Бу эса республикадаги 100 дан ортиқ корхоналар эҳтиёжини қондиради, деди президент.

Ундан ташқари ТМЗда 700та иш ўринлари яратилади, турдош тармоқлар билан бирга эса - 5 мингта иш ўринлари яратилади. корхона шунингдек, энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади.

94

"Ақлли" ҳисоблагичлар қарздорлар чироғини ўчиради

378
Қарздорликни олдини олиш мақсадидида Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.
© Sputnik

Ҳудудий энергия тармоқлари электр энергиясидан кимнинг қарзи энг кўп эканини айтишди. Маълум бўлишича, электрдан қарзлар жами миқдори  3,5 трлн. сўмни ташкил қилади. Ундан 2,4 трлн сўм - аҳоли қарзи. 

Вилоятлар кесимида энг қарзи кўп вилоятлар - Самарқанд вилояти (646 млрд), Навоий вилояти (410 млрд) ва Андижон вилояти (273 млрд.) 

Аҳоли орасида қарзи 10 млн. сўмдан ортиқ бўлган кишилар - 5200га яқин, 3-5 млн. сўм бўлганлар - 14,8 минг ва қарзи 1-3 млн сўм бўлган - 157 мингдар ортиқ кишини ташкил қилган. 

Келажакда ушбу вазиятни олдини олиш мақсадидида Ҳудудий энергия тармоқлари келажакда оммавий тартибда "Ақлли" ҳисоблагичларга ўтишни жорий этишни таклиф қилди. Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.

378

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

52
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

52